“Ота розилигида Аллоҳнинг розилиги бор. Отанинг ғазабида Аллоҳнинг ғазаби бор”
Қайси хонадонда ота-она ёки улардан бири тирик бўлса, ўша оиладаги фарзандлар бахтлидир. Чунки ота-она оиланинг кўрки, бирор нарсани таъма қилмасдан тўғри маслаҳат берувчи, ҳар доим хабар олиб турувчи ва ниҳоят буларда кўпроқ савобга эришиб, жаннатга кириб қолиш имконияти бор. Ота-онани тириклигида қадрига етиб, иззат-ҳурматини жойига қўйганга нима етсин.
Кексаларимиз борлиги бизнинг катта давлатимиз. Улар гўё уйларимизнинг фаришталари. Кўпни кўрган бобо-момолар ёш оилалар учун ибрат мактаби. Улар набираларининг таълим-тарбиясини, одоб-аҳлоқини назорат қилиб, ҳаётий тажрибалари асосида тўғри йўл кўрсатади.
وَقَضَى رَبُّكَ أَلاَّ تَعْبُدُواْ إِلاَّ إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا
“Парвардигорингиз, ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онангизга яхшилик қилишларингизни амр этди”
Уламолар айтадилар: “Агар ота-онанинг ҳаққига баробарига риоя қилиш мумкин бўлмай қолса, улуғлаш ва эҳтиром кўрсатишда ота устун қўйилади. Чунки насаб ундадир. Хизмат ва инъом юзасидан онанинг ҳаққи устун қўйилади. Чунки эҳсон ундадир. Мисол учун, ота-она ташқаридан кириб келганда ота учун ўриндан турилади. Фарзанд бирор нарса ҳадя қиладиган бўлса онасидан бошлайди. Фарзанд ота-онадан фақат биттасига нафақа беришга қодир бўлса, онасига беради”
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : مَا مِنْ مُسْلِمٍ يُصْبِحُ وَوَالِدَاهُ عَنْهُ رَاضِيَانِ إِلَّا كَانَ لَهُ بَابَانِ مِنَ الْجَنَّةِ ، وَإِنْ كَانَ وَاحِدًا فَوَاحِدٌ وَمَا مِنْ مُسْلِمٍ يُصْبِحُ وَوَالِدَاهُ عَلَيْهِ سَاخِطَانِ إِلَّا كَانَ لَهُ بَابَانِ مِنَ النَّارِ ، وَإِنْ كَانَ وَاحِدًا فَوَاحِدٌ .فَقَالَ أُرَاهُ رَجُلًا يَا رَسُولَ اللَّهِ ! فَإِنْ ظَلَمَاهُ ؟ قَالَ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَإِنْ ظَلَمَاهُ ، وَإِنْ ظَلَمَاهُ ، وَإِنْ ظَلَمَاهُ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ .
“Бир мўмин-мусулмон кишининг мусулмон ота-онаси бўлса, уларга яхшилик қилиб, унинг савобини кутган ҳолда тонг оттирган бўлса, Аллоҳ таоло унга жаннатнинг икки эшигини очади. Агар фақат бири бўлса, битта эшикни очади. Агар фарзанд ота-онадан бирининг ғазабини чиқарган бўлса, ундан онаси ёки отаси рози бўлмагунча, Аллоҳ рози бўлмайди” дедилар. Бир киши: “Ота-онаси унга зулм қилган бўлса ҳамми?”, деб сўради. Расулулоҳ с.а.в.:“Агарчи ота-онаси унга зулм қилган бўлса ҳам, зулм қилган бўлса ҳам, зулм қилган бўлса ҳам”, деб уч маротаба такрорладилар”.
Фарзандларига яхшилик қилиш ота-онанинг фитратларида бор. Улар ҳатто ўзлари касал бўлишлари эвазига ҳам болалари соғ-саломат юришларини, оч қолишса ҳам, фарзандлари тўқ бўлишларини хоҳлашади. Қўлларидаги мазали таомни болаларига едириб, ҳузурланишади. Лекин баъзилар улғайгач, қандай катта бўлишганини тез унутиб қўйишади. Шу боис, фарзандларга ота-онанинг ҳаққини қайта-қайта эслатиб туриш керак. То фарзандлар боласини деб тунларини бедор ўтказган, ўғил-қизини ўзидан ҳам ортиқ кўрган зотларнинг қадрига етишсин.
“Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Эй, Аллоҳнинг Расули, мендан гўзал муомалани кўришга инсонлардан энг ҳақлиси ким” деди. У зот: “Онанг, сўнгра онанг, сўнгра онанг, кейин отанг, ундан кейин яқин қариндошларинг” дедилар.
Аллоҳ таоло бизларни энг улуғ ишга амр этмоқда:
وَوَصَّيْنَا الْإِنسَانَ بِوَالِدَيْهِ حَمَلَتْهُ أُمُّهُ وَهْنًا عَلَى وَهْنٍ
“Биз инсонга ота-онасини рози қилишни буюрдик. Онаси уни заифлик устига заифлик билан қорнида кўтариб юрди”
Ибн Ваҳб ривоят қиладилар: “Имом Моликнинг шогирди Абдураҳмон ибн Қосим ал-Мисрий қўлида “Муватто” китобини ушлаб олган эди. Бирдан ўрнидан турди-да, шу ҳолда узоқ вақт туриб қолди. Ундан нега узоқ вақт тик тургани сўралганда, у: “Онам юқоридан пастга, менинг олдимга бир иш билан тушдилар-да, туриб қолдилар. Онамнинг турганларига мен ҳам туриб турдим. Юқорига чиқиб кетганларидан кейин ўтирдим” деб жавоб берди”.
عن أبي هريرة قال : « من حق الوالد على ولده أن لا يمشي أمامه ، ولا يجلس قبله ، ولا يسميه باسمه ، ولا يستسب له »
Абу Ҳурайра р.а. дедилар: “Ота-онанинг фарзанддаги ҳаққи ушбулардир: Бола отанинг олдидан юрмаслиги, ундан олдин ўтирмаслиги, ота-онасини исми билан чақирмаслиги ва уларни сўкмаслиги”
“Таълимул мутааллим” китобида: Инсонни камбағал бўлиб қолишига сабабчи бўладиган омилларни санаб дейди: “ота-онасининг исми билан чақириш, ота-она ҳаққига дуо қилишни унутиш одамни камбағал бўлиб қолишига, ризқининг кесилишига ва баракасининг учишига асосий омиллардир”
Ҳофиз, имом Ибн Абдулбарр раҳимаҳуллоҳ ўзининг “Ал-Кофий” деган китобининг охиридаги “Фи фиқҳис садатил маликийяти” деб номланган бобида шундай дейди:
“Ота-онага яхшилик қилиш фарздир. Бу иш Аллоҳ осон қилган кишига осондир. Уларга яхшилик қилиш дегани уларга нисбатан камтарлик қилиш, мулойим гапириш, уларга фақатгина муҳаббат ва ҳурмат назари билан боқиш, уларга овозини баландлатмаслик, улар фарзандларининг бирор неъматига қўл узатсалар, таом ва ичимликларда уларни ўзидан устун қўйишдир. Отаси билан бирга юрган киши асло ундан олдинда юрмасин, бирор мажлисда ўтирганда отасининг гапиришини маъқул топган ўринда асло отасидан сўзни олиб қўймасин, ота-онасининг ғазабидан сақлансин, тоқати етгунча уларни ҳурсанд ва шод қилишга интилсин. Чунки ота-онанинг кўнглига ҳурсандчилик киритиш яхши ишларнинг энг яхшисидир. Ота-она чақиришганда дарҳол ижобат қилсин. Киши агар нафл намозда бўлган чоғида отаси чақирганда намозни енгилроқ ўқиб, уларнинг чақириғига лаббай дейиш керак. Уларга фақат дунёдаги энг ширин сўзларни гапириш лозим. Ота-она ҳам фарзандлари уларга яхшилик қилишида ўзлари ҳам ёрдам беришлари керак. Бандалар Аллоҳ таолонинг тоат-ибодатини фақатгина Ўзининг ёрдами билангина бажарадилар. Агар Аллоҳнинг Ўзи бандаларига ёрдам бермаса, улар ҳеч қандай ибодатни адо эта олмайдилар.
Ота-она ва уларнинг мартабасидаги кишилар билан ўтирганда эса бу одобга, яъни овозни пастлатиб гапириш одобига янада қаттиқроқ риоя қилиш талаб этилади.

Нурота тумани “Осиёбаланд” масжиди имоми Р. Саидов