СИЗНИНГ ҲАМ ХОНАДОНИНГИЗДА БАРАКА БОРМИ?!

3-11-2020, 06:00 admin Мақолалар 396

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: "Барака мўйсафидларингиз билан биргадир" (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
Дарҳақиқат, қуйидаги воқеа бунга яққол мисолдир. Бу айни ҳақиқат. Ҳақиқат эса доим аччиқ бўлади. Ҳақиқатни тан олиш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди.
Ўтин орқалаган чол букчайиб, зўрға уйига етиб келди. Пешонасидаги терни артиб, қониб сув ичди. Жисмоний меҳнатдан танаси роҳат топди. Хонасига кириб озгина мизғиб олди. Яна арқонини топиб, ўтин териб келишга шайланди. Аммо ўғли дарғазаб бўлиб, йўлини тўсди. Чол гап нимадалигини англаб хомуш ҳолда хонасига кирди. Ўғли ишга чиқиб кетгач яна ўтинга чиқиб кетди. Шу зайлда кунлар ўтиб борар эди. Чол йўл четидаги кераксиз шох-шаббаларни териб уйга ташир, ўғли эса бундан орланар, ўтинни сотиб оламиз, уйга жимгина ўтиринг дея дакки берарди.
Вақт соати етиб чол вафот этди. Гўё хонадондан барака учгандек. Рўзғорни бут қила олмай ўғил ҳалак. Негадир ҳеч иши ҳам юришмагандек. Меҳнатсевар ота қари бўлишига қарамай кераксиз шохларни йиғиб теварак-муҳитни тозалигига ўз ҳиссасини қўшарди. Доим қандайдир иш билан банд бўларди. Уйига керакли нарсаларни оқ матодан тикиб олган тўрва халтасида ташигани ташиган эди. Албатта, бу нарсага ҳеч ким эътибор бермас, ҳаёт бир маромда давом этар эди. Оила бут, барча нарса муҳайё аммо, отага нисбатан меҳр йўқ эди. Ота вафоти барча тўкин-сочинликка нуқта қўйгандек эди. Вақт ўтган сари отанинг қадри билинар. Оёқ изларига зор бўлиб, ўтинчи ота ҳақига дуолар қилишар эди. Биз доим яхши кўрган нарсамиздан маҳрум бўлганимиздагина унинг қадрига етамиз. Ҳамма нарсани пул билан ўлчашга ўрганиб қолганмиз. Бизнинг ҳалокатимиз ҳам шунда. Пул билан ўлчанмайдиган меҳр-оқибат, қадр-қиммат деган тушунчалар борки, бу гўзал хулқ эгалари доим ҳурматга лойиқ эканлигини унутмаслигимиз лозим. Ҳурматни ҳеч қачон пулга сотиб олиб бўлмайди, авваламбор инсон бу улуғ номга лойиқ бўлиши керак. Шундай ҳурматга лойиқ мўйсафидларимизни қадрлайликки эрта бизни ҳам Аллоҳ шундай ҳурматга сазовор этсин иншааллоҳ!

Шоназарова Меҳригул Ҳалимовна
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш