Ҳурматли президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ҳозирги пандемия даврида, халқимизни ҳар қандай касалликлардан, каронавирусдек балою офатдан асраш мақсадида ўттиз кишилик тўйларни, оралиқ масофани сақлаган ҳолда ўтказишимизга қарор чиқардилар.
Албатта, халқимиз орзу ҳавасли, болажон халқ. Фарзандларимизни ундириб-ўстириб, ўқитиб, вояга етгач, уларни бахт-у камолини кўришни хоҳлайди ҳар бир ота-она. Вояга етган ўғлини уйлантириш, қизини узатиш тараддудига тушадилар.
Ҳозир тўйларимиз жуда чиройли, унча дабдабасиз, камхарж бўлиб ўтиши кўп юртдошларимизга маъқул келмоқда. Лекин гуруч курмаксиз бўлмаганидек, туйни ўзлари учун жиддий ташвишга айлантириб, кимўзарга тўй олди ва туйдан кейинги харажатларни кўпайтириб, юз хил сарполар, мебеллар қилиб ўзларини ўзлари қийин аҳволга соладиганлар ҳам йўқ эмас. Натижада оталар пул топиш учун чет элларга ишлаш мақсадида кетмоқда. Оқибатда қанчалари соғлигидан айрилиб, қанчалари қолиб кетаяпти.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига тўй қилиш юзасидан кўп тавсиялар берган. Анас розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Абдураҳмон Ибн Авф "Ё Аллоҳнинг расули, бир аёлга донак вазнидаги тилла (маҳр) бериб уйландим" дедилар. Шунда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам "Аллоҳ сенга барака берсин! Бир қўй сўйиб бўлса ҳам тўй қилгин"-дедилар. Ҳадисга кўра, ким уйланадиган бўлса, дабдабасиз, бир қўй сўйиб, тўй қилиб бериш суннатдир.
Тўйнинг, никоҳнинг баракали бўлиши харажат ва дабдабаларнинг камроқ ва енгил бўлишидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Энг баракали никоҳ харажатлари енгил бўлган никоҳдир. (Имом Байхақий ривояти).
Тўйни обрў орттириш, дабдабабозлик ва исрофгарчиликка йўл қўйиш динимизда қаттиқ қораланади.
Қуръони каримда айтилган: "Исрофгарчиликка йўл қўйманг! Чунки исрофгарлар шайтонларнинг биродарларидир" (Исро сураси. 26-27 оят)
Умримиз давомида емай ичмай тўдалаган маблағимизни бир кечада обрў орттираман деб совуриб юборганча оиламизни бошқа каму-кўстига, ёки бўлмаса, қолган фарзандларимизни ўқитиш ёки бир ҳунарли қилиш учун сарфласак савобли иш қилган бўлардик.
Аллоҳ барчамизни, фарзандларимизни, невараларимизни ўқимишли, ҳунарманд элимизга юртимизга фойдаси тегадиган ва Аллоҳ йўлида юрадиган солиҳ ва солиҳа қилиб тарбиялашда куч-қувват бериб, ҳар биримизни Ўзини тўғри йўлидан адаштирмасин. Омин.
Камана тумани "Дўстлик" МФЙ отинойиси: Г.Нафасова