ЎЗАРО ФИТНАЛАРДАН САҚЛАНАЙЛИК!

30-05-2020, 12:12 admin Мақолалар 573

Ислом – ғоят гўзал дин. Унинг ҳар бир буйруғида ҳикмат, тавсиясида манфаат, қайтариғида эса раҳмат мужассам. Биргина имонимизнинг асосий шартларидан бири бўлган яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканини олайлик. Мўмин киши яхши кунда ҳам, бошига бирор мусибат келганда ҳам фақат ўзини ўйламайди. Шу кунларда, баъзи ижтимоий тармоқларда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 март кунидаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармони талабларини қўпол равишда бузиб, айни вақтда Республикамизнинг барча ҳудудларида Коронавирус пандемияси туфайли эълон қилинган карантин вақтида фуқароларни ваҳимага солувчи ва ҳуқуқтартиботни бузишга ундовчи ва фитна тарқалишининг гувоҳи бўлаяпмиз ва қайсидир маънода уларга ишониб ҳам қолаяпмиз. Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш 44 млн 600 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёҳуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Мусулмон одам бу мусибатларни ҳазил-ҳузул, масхарабозлик билан эмас, балки дуо, илтижо, тавба, ҳаромдан тийилиш каби покланишлар билан қарши олмоғи лозим. "Коронавирус ҳақиқий бир ҳатардир. Ундан сақланишлик учун ўз уйимизда қолишимиз зарурлиги таъкидланмоқда. Хўш, мусулмон киши бундай вазиятда қандай йўл тутиши керак?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан бирортангиз ўзи яхши кўрган нарсасини биродарига раво кўрмагунича мўмин бўла олмайди”, деганлар (Имом Бухорий ривояти). Ҳадис шарҳида уламолар “мўмин бўла олмайди” жумласини “чинакам мўмин бўла олмайди”, деб шарҳлаганлар. Бундан киши имон келтиришининг ўзи етарли бўлмаслиги, балки имон кучли ва мустаҳкам бўлиши учун бир қанча сифатлар соҳиби бўлиши лозимлиги англашилади. Барчамизга маълумки, юртимизда айни пайтда коронавирус (тожсимон)ни юқтириб олган фуқаролар аниқлангани туфайли барча таълим муассасалари номуайян муддатга таътилга чиқарилди. Аввало, мусулмон киши ваҳимага тушмасдан, фақат ўзини эмас, бошқаларни ҳам ўйлаб, ризқ Аллоҳдан эканини унутмаслиги керак, нокерак маҳсулотларни ғамлаб олмаслиги лозим. Ояти каримада: “Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобдадир” (Ҳуд сураси, 6 оят), деб марҳамат қилинади. Ҳадиси шарифда Расулоллоҳ саоллалоҳу алайҳи ва саллам: «Ўзи тўқ бўлиб, қўшниси оч қолган одам мўмин эмас», деганлар. Дарҳақиқат, ҳамма нарса: шодлик, хурсандчилик, ҳуррамлик ҳам, ғам-қайғу, алам, офат ва бало ҳам ўткинчи. Иншоаллоҳ, бу бало ва офат ҳам чекинади. Бунга шубҳа йўқ. Бу биз учун бир синов. Ана шу синовни жипслашиб, биргаликда бартараф этишимиз зарур.

Навоий вилояти Учқудуқ тумани "Mустақиллик" МФЙ отинойиси З.Файзиева
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш