Дунё яралибдики, бу олам, инсоният турфа синовлар билан синалиб келинади. Қадимдан ҳам қурғоқчилик, тўфон, сел олиши, ёнғин каби синовлар бўлиб турган. 2020 йил ҳам инсониятга анча синовлар йили бўлиб келди. Ҳурматли Юртбошимизнинг ўта ғамхўрлиги, жонкуярлиги остида бу синовлардан ҳам эсон-омон ўтиб оламиз, иншаоллоҳ.
Коронавирус балосини енгиб боришимиз асносида яна синовлар бошланди.Аллоҳнинг табиий юборган синовидан ҳам соғ-омон ўтиб олайлик. Сардоба сув омбори тўғонининг бузилиши оқибатида минглаб одамлар уйидан, молидан ажралди.
Юртбошимиз Ш.Мирзиёев дарҳол Сирдарёга етиб борди ва керакли топшириқларни берди. Ш.Мирзиёев: “Бутун талофат бартараф бўлмагунча, мен ва бошқа раҳбарлар ҳеч қаерга кетмаймиз”, - деди. Туну кун ўз оромини ўйламаган ҳазрати Пайғамбаримиз: “Умматим, умматим!” – деганларидек, “Халқим, халқим!” деяётган раҳбар яна қайси мамлакатда бор?
Синовлар тўхтагани йўқ. Ёмғир, жала, тўфон. Шундай бўлса-да Ўзбекистонликлар миллатидан, динидан қатъий назар бирлашиб, биргалашиб ҳазрати Одам ва ҳазрати Ҳавво фарзандлари эканлигини исботламоқда. Ҳамма вилоятлардан Сирдарёликларга ҳамма кўринишдаги эҳтиёжий ёрдам тезда кўрсатилмоқда. Барча инсонлар меҳрини, ёрдамини, доимо бирга эканлигини билдиришмоқда. Ҳақиқий мусулмонлар синовдан ўтмоқда.
Расулуллоҳ с.а.в.: “Ўзингиз учун яхши кўрган нарсани бошқа биродарингизга ҳам раво кўрмагунингизга комил мўмин бўла олмайсиз”, деб, ҳақиқий мусулмонларнинг бошқаларга ҳам хайрихоҳ бўлишини талаб қилганлар.Қорнинг тўқ, уйинг, кийиминг бут бўлишини хоҳлайсанми? Ўғлингни уйлантириб, бошқаларга ҳам шуни раво кўр, ҳасадчи ва томошабин бўлмаса, шунда ҳақиқий мусулмон бўласан.
Чин маънодаги ғамхўр Юртбошимиз атрофида жипслашиб ҳаракат қилайлик. Қаерга оғирлик келса, енгиллик бериш учун шайланайлик. Азиз Сирдарёликлар! Бирмиз, биргамиз. Юртбошингиз бор, 14 та ҳудуд, 12 та вилоят-қондош, жондошингиз бор, ёлғиз эмассиз! Бугунги синовли кунлар барчамизни иродамизни, меҳримизни, сахийлигимизни синаяпти. Аллоҳ насиб этиб, барча синовларни бирга ёшу-кекса барчамиз енгиб ўтамиз.
Аллоҳ барчамизни меҳрда, оқибатда, саҳоватда бирлаштирсин. Навоийликлар Сизлар билан Сирдарёлик қондошим, жондошим!
“Зарафшон” МФЙ отинойиси М. Исломова