"Ҳасбуналлоҳу ва неъмал вакил"

11-05-2020, 13:00 admin Мақолалар 3 569

Абдуллоҳ ибн Али Аббосий Дамашқни фатҳ этганида бир соат ичида бир минг ўттиз олтита мусулмон ўлдирилди. Хачир ва отларни умавийлар қурдирган катта жоме масжидга ҳайдаб киритди. Кейин одамларни тўплаб деди:
- Менга қарши чиқадиган бирон кимса борми?
- Йуқ- дейишди вазирлар.
- Мени танқид киладиган - чи?
- Танқид қиладиган бўлса, фақатАвзоий қилиши мумкин.
Авзоий кучли муҳаддис, ҳадис илмида муминларнинг пешвоси, Бухорий ва Муслимларнинг ривоийларидан бири эди. Ҳукумдор дарҳол уни ҳузурига келтиришни буюрди.
Сипоҳийлар уйига кираркан, Авзоий ўтирган ўрнидан жилмади.Уни халифа чақираётганини айтишганида: "Ҳасбуналлоҳу ва неъмал вакил" (Аллоҳ бизга кифоя қилгувчи ва энг яхши вакил), мени бир оз кутинглар" деб ичкарига кириб кетди. Ғусл қилди, кўйлагининг тагидан кафан кийди.Чунки у ўлим, қатл ва қонга рўпара бўлишини биларди. Сўнгра ўзига- ўзи деди: "Эй Авзоий! Мана ҳак сўзни айтмоққа вақт, фурсат келди. Бас,Аллоҳнинг йулида маломатчининг маломатидан кўрқма!". Авзоийнинг ўзи бу воқеани шундай ҳикоя қилади: "Саройга кирдим, саф- саф аскарлар қилич ялонғочлаб турарди. Улар орасидан ўтиб, султон қошига етдим. У қулида бамбук қамиш ушлаганча тахтда ўтирарди. Ғазабидан пешонаси тиришган. Яккаю ёлғиз Аллоҳга қасамки, султонга қарар эканман, назаримда у пашшадай кўринар эди. Ўшанда на аҳлимни, на молимни эсладим. Балки ҳисоб куни одамларга намаён бўладиган Раҳмонннинг аршини ўйладим.У нигоҳини менга тикди.- эй Авзоий! Биз тўккан қонлар хусусида нима дейсан?
Фалончи бизга ибн Масъуддан Расуллуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деганларини айтиб берган эди: "Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур росулуллоҳ" деб гувоҳлик берган мусулмоннинг қонини тўкиш ҳаром бўлади. Лекин уч ҳолатда- зино қилганида, бир мусулмонни ноҳак ўлдирган ва жамоатдан айри бўлиш учун динини тарк қилганни қатл этиш ҳалолдир. Агар сен ўлдирган мусулмонлар шу тоифада булса , акси ишни қилибсан. Аммо аксинча бўлса, уларнинг қони сенниг бўйнингдадир...
Султон қулидаги бамбук ни синдирди. Мен бўйнимга қилич тушишини кутардим. Вазирлар кийимларига қон сачрамаслиги учун орқага қочдилар. Улар Яна савол берди: - Мол- дунё ҳақида фикринг қандай?
- Агар ҳалол бўлса, ҳисоби, ҳаром бўлса азоби бор,- деб жавоб бердим мен."
Сўнгра халифа тилло тўла халтачани менга узатди. Дунёга хоҳишим йуқлигини айтсам, аёнлардан бири мени "ол" деган маънода туртиб қўйди.Чунки султон мени ўлдириш учун кичкина бўлса ҳам сабаб қидираётган эди. Мен халтани олиб, энг сўнгги чақасигача қолдирмай, аскарларга улашиб чиқдим. Сўнг бўшаб қолган халтани улоқтириб, саройдан чиқиб кетдим" .

"Аллоҳни ёд эт" китобидан


Кармана тумани бош отинойиси Ф.Мирзаева
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш