3 декабрь “Имконияти чекланганлар” куни муносабати билан вилоятимиздаги жомеъ масжидлар имом хатиблари ва масжид фаоллари вилоятимизда истиқомат қилаётган меҳр-мурувватга муҳтож имконияти чекланган фуқароларимизнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.
Жумладан, Зарафшон шаҳар “Зарафшон” жоме масжиди имом-хатиб Комилжон Шодмонов 3 нафар ногирон инсонларнинг ҳолидан ҳабар олиб, 300000 (уч юз минг) сўмдан моддий ёрдам пуллари берилди.
Хатирчи туман бош имом хатиби Ҳакимов Бектош тўшакка михланиб қолган, ногирон кишилар ҳолидан хабар олди.
Навбаҳор тумани бош имом хатиби Бобоназаров Сайдулла Вилоят сил касалликларига қарши курашиш болалар санаториясига бориб, бемор болалар ҳолидан ҳабар олди. Эҳсон дастурхони ёзилди. Китоблар ва ўқув қуроллари совға қилинди.
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги матбуот хизмати