ЭСКИРМАС “ЭСКИ” ГАПЛАР

25-04-2020, 12:40 admin Мақолалар 494

Бало инсоннинг сўзи туфайли келади. (Ҳадиси шариф)
Ширин сўз сўзлаган киши ҳеч кимдан ёмон сўз эшитмайди.
(Фирдавсий)

Эътибор берангиз “эски гаплар” дейиладиган, лекин инсонни сергаклантиришга, феълимизни қусурдан холи қилишга, ёмонликдан ҳимояланишга дахлдор бу ҳаётий ҳикматларнинг қадри бебаҳодир. Лекин .... Келинг ўйлашиб кўрайлик!
Ота-боболаримиздан қолган “лафзи ҳалол” деган инсоний фазилат бор.Кўз билан кўриб, қўл билан тутиб бўлмас бу тушунчанинг маъносини чақиш кишини сергаклантиради. Ўтган кунимиз ҳақида мушоҳада қилмоққа ундайди.Эсимда, отам бир гал ҳашарга чиққан қўшнимизга сўрида турган темир эшикни кўрсатиб: “Бўш турибди. Ясатгандим, ўлчамини нотўғри олибман. Керак бўлса, ишлата қолинг”- деди. Ҳамсоямиз миннатдор оҳангда “ Раҳмат, ака. Бизга худди шундайи керак эдида...”- деди-ю, негадир анча пайтгача олиб чиқиб кетмади. Нимаям бўлдию, отам ишдалигида қайсидир ўртоғи келиб:” Йиғиштирсин лафзини! Керак бўлса олардида, қўшниларингиз.Қанча муддат ўтиб кеттию” дея не қиларини билмай қолган онамга қўл силтаганича эшикни кўтариб чиқиб кетди.Уйга қайтган отам буни эшитиб , катта бойлигини йўқотган одамдек ҳолсиз ўтириб қолди.
-Лафзсизлик бўлдида.Бунинг оқибати яхши бўлмайди.Худойим ўзи кечирсин,-дедилар аста.Вақт ўтиб, куз келди негадир боғдаги мўл ҳосил солган анорларимиз пишар-пишмас, турган жойида чирий бошлади.Беҳилар сарғаймасидан чунонам ёмғир аралаш қор ёғдики... ҳалиям жавоби ёнгил бўлди, -деганди отам бизга насиҳат оҳангида, -лафзсизнинг касри нимагадир урмай қолмайди.
Бу кўҳна дунёда ҳамма нарсанинг жавоби бор.Бирда олдин, бирда кеч, албатта, жавоб бўлади.
Кимнингдир уйига ўт кетиши балки фалокатдир. Эҳтимол, шу фожиа лафзга ҳиёнат оқибатидир.Хар ҳолда, тўғри сўзлик хар бир кишини ташвиш-у ғурбатлардан ҳимоя қилиши мумкинлигини англаш зарур.
Кишининг инсоний зийнатларидан бири -сукут.
Ё яхши гапир, ё сукут сақла. Ҳадиси шариф.
Сукут икки хилдир.тилнинг сукути ва қалбнинг дунё андишаларидан сукут қилиши. Кимки тилда ҳам, қалбда ҳам сукут қилса, унга сирлар зоҳир бўлади, улуғ ва қудратли Аллоҳ унга тажаллий қилади. Кимки тилида ҳам, қалбида ҳам сукут қилмаса, шайтоннинг мулки ва қўғирчоғи бўлади.Тил беҳуда гапдан сукут қилса, қалб Аллоҳ билан гаплашади. Агар тил гапга тушса қалб сукут қилади. Кимки қалбда сукут қилиб, тилда сукут қилмаса беҳуда гаплардан тийилади, ҳикмат тили билан гапирадиган бўлади.
Инсоннинг бу сифатларига эга бўлиши чиройли ҳулқ аломатидир. Аксинча бўлса ҳулқининг ёмонлигини билдиради. Инсонда баъзи сифатлар бўлиб баъзиси бўлмаслиги чиройли ҳулқ бор ёки йўқлигига далолат этади.Инсон ўзида мавжуд чиройли хулқларни сақлашга ва ўзида йўқларини ҳосил этишга ҳаракат қилсин.

Навоий вилояти Учкудук тумани “Қизилқум” жоъме масжиди имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Тўрақулова Одинахон.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш