ИСТИҚОМАТ

11-02-2020, 08:31 admin Мақолалар 726

Суриядан бир бола Европага ўқишга борди. Яшашга уй қидирди. Бир аёл ёлғиз яшайдиган уйга бориб ижарага жой беришини илтимос қилди. Аёл:
- Узр сўрайман. Мен талабаларга уйимдан жой бермайман. Улар қизларни олиб келишади, ароқ ичишади, бузуқчилик қилишади.
Йигит деди:
- Мен талабаман. Мен мусулмонман. Ароқ ичмайман. Фаҳш ишлар қилмайман. Гуноҳнинг ортидан тушмайман.
Аёл унга ишонди. Уйидан жой берди. Йигит тўрт йил ўқиди. Сўнг ўқишини тугатиб Сурияга қайтиб кетди.
Ўн йиллар атрофида ўтиб аёл вафот қилди. Элчихонадан йигитга хат келди. Ҳалиги аёл бор мулкини шу йигитга васият қилиб қолдирибди.
Истиқоматда гап кўп экан. Истиқомат айни кароматдир. Набий алайҳис салом: "Истиқоматда бўлинг, (берилган яхшиликларни) ҳисоблай олмай қоласиз", деганлар.
Аллоҳга қасамки, агар истиқоматда бўлсангиз истиқоматнинг самараси ўлароқ Аллоҳдан келган неъматларни санай олмай қоласиз.
Хотиржамликми, мана!
Тавфиқми, мана!
Омонликни ҳис қилишми, мана!
Ризқми, мана!
Гўзал эр-хотинликми, мана!
Солиҳ фарзандларми, мана!
Саломатликми, мана!
Жамиятдаги ўринми, мана!
Қанча санаманг, ҳисоблай олмайсиз!

Муҳаммад Ротиб Нобулсий.
Абдулқодир Полвонов телеграм саҳифаларидан олинди

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш