Савол: - Аллоҳ уйи бўлган қибламиз асоси кабайи муаззамани ичида нима жойлашган? Баъзилар жаннатдан келган тош ва пайғамбаримиз алайҳиссаломни қиёматда кийадиган кийимлари дейди яна бировлар яна бошқа...
Жавоб: – Камина ходимингизга ҳам Аллоҳ таоло каъбаи муаззаманинг ичига кўп марталаб кириш бахтини ато қилиб келмоқда. Баъзи йиллари уч марталаб ҳам киришни ва у ерда кўплаб нафл намоз ўқиб дуолар қилишни насиб этди. Авваллари кирганимда кўрилган ҳолат ва нарсаларни қоғозга тушириб қўйган эдим. Энди уч юз саксон йил ўтгандан кейин қилинган таъмир ишларидан кейин каъбанинг ички кўриниши ҳақида икки оғиз маълумот бериб ўтишга ижозат бергайсиз. Каъбаи муаззамага унинг эшигига қўйилган кўчма зина орқали кирилади. Каъбага кириш учун, албатта, подшоҳнинг махсус амри бўлиши керак. Ўша амрга биноан содин - махсус ходим калит билан эшикни очади. Ҳозиргача Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам берган имтиёзга биноан Усмон ибн Толҳанинг авлодлари содинлик қилиб келмоқдалар. Эшик очилганидан кейин махсус қўйилган аскарлар қуршовидан ўтиб, берилган махсус ҳужжатни кўрсатиб зинага чиқилади ва тилло эшикдан каъбага кирилади. Каъбанинг ичига эшикдан бошқа ёқдан ёруғлик тушмайди. Каъбанинг ери мармар билан қопланган. Шунингдек, деворлари ҳам одам бўйидан баланд жойигача мармар билан қопланган. Ҳаммаёққа ўта хушбўй миску анбарлар суртиб ташланган. Каъбанинг эшигидан тавоф қилиб юриб келгандаги биринчи бурчаги бир метрдан ортиқроқ ичкарига чиқиб туради. Олдинлари аввалги кичик эшик ўша чиқиб турган жойга суялган бўлар эди. Аммо охирги таъмирдан кейин ўша эшик кўринмай қолди. Каъбанинг эшигига кўндаланг равишда бир тўсини бўлиб уни учта устун кўтариб туради. Устунлар наршинкор қилиб ишланган. Тўсинга баъзи эски қандиллар осиб қўйилган. Икки устуннинг орасида бир сандиқ ҳам бўлиб унга каъбани тозалашда ишлатиладиган анжомлар жойланган. Каъбанинг шифти ва ён деворларининг одам бўйидан баланд жойи «Лаа илаҳа иллаллоҳу» ёзилган яшил рангдаги ипак матоҳ ила қопланган. Каъбанинг ичига кириш бахтига муяссар бўлганлар хоҳлаган тарафга қараб икки ракъат намоз ўқиб дуо қилишга шошиладилар. Аскарлар ва масъуллар чиқишни талаб қилишларига қарамай ҳамма кўпроқ намоз ўқишга ҳаракат қилади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ