Британияда Европа Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади

18-04-2019, 08:58 admin Янгиликлар 1 059

Британияда Европа Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади Европа давлатлари ўртасидаги Қуръони карим мусобақаси Буюк Британиянинг Бирмингҳем шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда IQNA нашрига таяниб Ислом.уз хабар берди.

Мусобақа ташкилотчиси Европа Қуръон вақфи ҳисобланади. Мусобақа эркак ва аёллар ўртасида ўтказилади. Мусобақа шартлари ва иштирокчилар ёшлари қуйидаги тартибда белгиланган:
- 30 ёшгача бўлганлар Қуръони каримни тўлиқ ёд олган ҳолда;
- 25 ёшгача бўлганлар 15 пора;
- 15 ёшгача бўлганлар 3 пора (Мужодала сурасидан Нос сурасигача) бўйича ўзаро куч синашадилар.

Мусобақага Европанинг барча давлатларидан Қуръон ҳофизлари таклиф этилган. Ташкилотчиларнинг айтишларича, тадбирни ташкил этишдан мақсад – Европа қитъасидаги мусулмон жамоалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, ёшлар ўртасида Қуръони каримга бўлган муҳаббатни ошириш ва бошқа эзгу мақсадлар иборат.

Мусобақанинг ярим финали 20 апрель куни, якуний босқичи эса 21 апрель куни Буюк Британиянинг Бирмингҳем шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш