ИСЛОМ-САЛОМАТЛИК ДИНИДИР

20-08-2019, 08:30 admin Мақолалар 756

Оят ва ҳадислардан ҳам маълумки, Ислом дини Аллоҳ таоло томонидан берилган энг буюк, азиз неъмат. Энг мукаммал дин ҳам айнан Ислом динининг ўзи ҳисобланади. Ислом динини бошқа динлар билан солиштириб бўлмайди, унинг тенги ҳам йўқ. Бир ярим минг йилдан бери энг мукаммал, энг тўғри, соф дин сифатида буюрилган, таклиф қилинган Ислом динидир. Ислом динининг азизлиги шундаки, унда ҳеч бир масала, ҳеч бир муаммо ёкида ҳеч бир савол йўқки жавоби берилмаган бўлса, ҳеч бир масала – муаммо йўқки ҳал қилинмай қолган бўлса. Исломнинг яна ҳам афзалликларидан бири – унинг поклик устида барпо қилинганидир. “Аллоҳ покдир ва У покликни севади”
Оламларнинг ёлғиз – буюк соҳиби учун амалларнинг энг маҳбуби намоз бўлсада, ҳатто мана шу намоз учун ҳам покликни буюрди, аввали таҳорат сўнгра ибодат. Роббимизнинг ҳар бир амри ёки қайтариғида биз бандалари учун дунё ва оҳиратда кўплаб хайр бордир. Бунинг исботи сифатида шуни айтишимиз мумкин: модомики Аллоҳ азза ва жаллага ибодат қилишимиз энг муҳим амал бўлишига қарамасдан асли бу ерда биз ожиз бандаларининг манфаати ётибди. Инсон пок сув билан таҳорат олар экан, унинг танасидан кун давомидаги йиғилиб қолган ифлосликлар, кирлардан тозаланади. Аниқланишича таҳоратда покланиши фарз ёки суннут қилинган тана азоларида энг кўп микроб ва инсон соғлиги учун зарарли бўлган турли нопокликлар йиғила борар экан. Қачонки уларни тоза сув билан ювгандагина покланар ва келиши мумкин бўлган ҳасталиклар олдини олинган бўлар экан.
Таҳоратда ювилиши керак бўлган тана азоларига диққат билан разм соладиган бўлсак, улар энг кўп ва тез кирланадиган аъзолар ҳисобланади. Биламизки, нопок нарса борки, унда қайсидир бир касаллик яширин бўлади, нопок бўладиган ҳар қандай нарсада у тана аъзоси бўладими ёки бошқаси бўладими ундан албатта турфа хилдаги касалликлар келиб чиқади. Бу энг сўнгги медицина текширувидан ўтган. Таҳоратда покланиши лозим бўлган; қўл, оғиз, бурун, қулоқ, оёқлар, бош, бўйин ҳамда авратлар ўзига энг кўп инфекция тўплайдиган жой бўлиб, уларни кунда бир неча бор поклаб турилмаса қўллар орқали оғизга кирадиган ҳар қандай кўринмас нопок зарралар йиғила–йиғила инсоннинг ички азоларини ишдан чиқара бориши, тез–тез ювиб турилмаган қулоқларда кейинчалик эшитишнинг пасайиб бориши, бўйин соҳаси ҳамда бошга қилинмаган эътибор оқибатида эса бўйинда туз пайдо бўлиши, бошнинг сурункали оғриб, ақлнинг ўтмаслашиши, зеҳннинг, эътиборнинг ёш ўтгани сайин ортга кетавериши, ювилмай юрган оёқларда турли шамоллашлар, замбуруғлар, варикозлар (бир қарашда безарардек кўринган варикоз касаллиги эркакларда тананинг қайси қисмида учрашидан қатъй назар наслни кесиб қўйиши, бепуштликка олиб келиши мумкин экан)ларининг учраши, доимий покланмаган авратлар орқали инсон ички органлари жиддий зарар кўриши, ичакларда инфекция тўпланиб, турли паразитлар инсон ичида “қўним” топиши, хунук касалликлардан бири бўлган–гемморой касаллиги келиб чиқишининг асосий сабабларидан бири ҳам айнан нопоклик эканлиги ва кунда бир неча бор покланмасликдан эканлиги ҳозирги фанга сир бўлмай қолди. Ўтган асрда Бернард Шоу айтиб ўтганидек: “ХХI асрга келиб, дунёнинг кўзга кўринган энг кучли шифокорлари ҳам ўз беморларига мусулмонларнинг намоз ибодатини бажаришликларини тавсия қила бошлашади...” ҳақиқатдан ҳам илмий изланишлар оқибатида шулар маълум бўлганки, доимий равишда намоз ўқиб юрган кимса борки, унда уйқисизлик, тез толиқиб қолиш, руҳий тушкунлик, асабий ҳолатлар, тананинг турли қисмларидаги чурралар, бўғимларда тўпланиб қоладиган туз ва тошлар, суяклар мўртлашуви, томирлар тортишиб, уйишиб қолиш ҳолатлари бошқа дин вакилларига нисбатан ёки умуман намоз ибодатини бажармайдиганларга нисбатан сезиларли даражада кам учрар экан. Ва яна турли жиддий касалликларга шифо сифатида кун давомидаги, бир неча кун ёки ҳафтани очлик билан даволаганда бу–турли хилдаги дорилар, нина санчишлардан анча самарали ҳамда безарар эканлигини ҳам профессор олимларимиз аниқлашган. Буни ислом динида очлик билан даволаш деб эмас фарз ибодати яъни ҳар йили Рамазон ойида тутиладиган рўза деб танишади. Буларнинг барчаси айнан Ислом динидаги биргина амрнинг исботи десак бўлади. Аллоҳ таоло Қуръон оятларидан бирида: “Биз Қуръонни шифо қилиб туширдик!”, дейди.
Оламларга раҳмат қилиб юборилган пайғамбар–Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Мен инсонлардаги ахлоқ-одобни такомилига етказиш учун юборилган пайғамбардирман!”, деганлар.
Кўплаб саҳиҳ ҳадисларда ҳам соғлик–саломатлик энг улкан неъмат эканлиги ва бирор бир инсон ҳасталанадиган бўлса, уни даволаш чораларини кўриш лозимлиги ва албатта имкониятига қараб даволатиш кераклиги уқтирилган. Баъзи бир ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бетобланиб қолганликларида ўз–ўзларига Қуръон оятларидан баъзиларини ўқиб, дам уриб, бутун таналарини кафтлари билан силаганлари ва Аллоҳнинг изни ила шифо топганлари ёки етук саҳобаларга дард етиб, оғриб қоладиган бўлса, унинг зиёрати учун келган биродарлари бемор ёнида Қуръон тиловат қилишганида, бемор ўзининг анча егил бўлганлиги ва оғриқлари босилганлигини айтганлиги ишончли манбалар орқали маълум ва машҳурдир.
Ислом дини фиқҳида бир инсон қайсидир бир дард билан оғриса, ўша келган дардини ҳақорат этмасдан, уни ҳам бир азиз неъмат сифатида қабул қилиб, Роббисига шукроналик келтириб ўша дардга сабр қилса, кўплаб ажр олар экан, баъзи билиб – билмай қилган гуноҳларига каффорат бўлар экан. Бироқ, дард келса-ю у ўз соғлигига эътибор бермасидан ёки ҳеч бир узрсиз даволанишни қасддан кечиктирадиган бўлса ва ўша касаллиги туфайли вафот этадиган бўлса унга оҳиратда шиддатли азоб тайёрлаб қўйилгандир, у ўз жонига қасд қилганлар қаторида туради. Чунки гўзал ахлоқ устида қурилган динимизда Аллоҳ таоло ва Унинг пайғамбари буйруғига итоат этишга буюрилади. Улар эса ҳар бир инсоннинг соғлиги учун чуқур қайғуриб, саломатликни дард келмасидан аввалдан асрашни, бирор бир дард етиб, касалланадиган бўлса, даво чораларини излаб, соғайиб кетиш учун астойдил муолажа қилишлиги–қилдиришлигига буюрилган.
“Албатта, бу–Қуръон мўминлар учун шифо ва раҳматдир!”
Ислом динига қаттиқ амал қиладиган ёки мусулмонлари кўп бўлган мамлакатларда инсоннинг умр кўриш ёши бошқа давлатларга нисбатан узунроқ бўлади, айнан мана шу давлатларда ҳар хил турдаги ўзи фанга маълум-у, даволари ҳали топилмаган касалликлар деярли учрамайди, мабодо, шунақа касалликка учраган инсонни топилганда ҳам унинг аслини суриштирсангиз исломдан ҳеч бир насибаси бўлмаган одам бўлиб чиқади. Айнан мана шу тадқиқотларнинг ўзидан ҳам Ислом динининг қанчалик ҳақ, соф- покиза дин эканлигини билиб олиш мумкин.


Вилоят бош имом хатиби Т.Рўзиев
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш