Никоҳ ва унинг одоблари

22-07-2019, 08:22 admin Мақолалар 1 051

Аслида турмўш қуриш инсон зотининг давомийлигини таъминлаш учундир.
Аллоҳ таоло инсон зотининг давомийлигини еркак ва аёл жинслари орасида боғлади. У инсон насли билан кураи замин (ёр) ни тўлдириб, ҳаёт чархпалаги айланиши учун еркак ва аёлни севги-мухаббат ришталари билан бир бирига боғлаб қўди.
Аллоҳ таоло “Нур”сурасининг 32-оятида: “Ўз ораларингиздаги қул-беваларни ҳамда қул ва чўриларингизнинг яхшиларини ўйлаб қўйинглар, агар улар камбағал бўлсалар, Аллоҳ (фазлу карами) кенг билгувчидир” деб марҳамат қилади. Яъни оятнинг маносидан вояга етмаган инсонларни уйланиши ҳатто қул ва беваларни ҳам уйлаб қўйиш кераклиги уқтирилмоқда. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи вассаллам: ”Эй йигитлар жамоаси, сизлардан ким уйланишга қурби етса, уйлансин, чунки уйланиш кўзни аёлларга қарашдан ва фаржни ёмон, ҳаром ишлардан сақлайди. Агар қайси бирларингиз уйланишга қурбингиз етмаса, рўза тутиш у учун яхшидир” (Бухорий ва Муслим ривояти). Демак пайғамбар с.а.в ҳам вояга етган ҳар бир мусулмон ва муслимага уйланиш кераклигини таъкидламоқдалар.
Уйланиш ёки турмуш қуриш учун еса ҳар бир ўғил-қиз аввало турмушга тайёргарлик кўриши жоиз. Яъни: ўғил оиласини моддий ва маънавий томондан тъминлай олиши керак.
Моддий томондан оилани таъминлаш учун, бўлажак эр бирор-бир касбга эга бўлиши, шу касби орқали бўлажак оиласини ҳалол ризқ билан таъминлай олиши лозим. Маънавий томондан еса, ҳалол ва ҳаромни ажрата билиши, ернинг бурчи ва мажбуриятлари ҳақида маълумот (тушунча)га эга бўлиши зарур.
Бўлажак келин ҳам саранжом-сариштали, иболи, поклик(тозалик)ка эътибор берувчи, ширин таомлар пиширишни биладиган, сабр-бардошли бўлишни билиши лозим.
Юқоридаги хислатларни жамланиши учун еса, кишида иймон бўлиши (жоиз)шарт.
Иймон-инсонга шаклланиши керак бўлган барча яхши хислатларнинг асосидир. Демак иймонли (Аллоҳни танувчи ва унинг буйруқларини бажариб, қайтариқларидан (қайтувчи) эр ҳар бир ҳаракати ва муомаласида Аллоҳ рози бўладиган амалларнигина бажаради. Аёлига яхши муомалада бўлиб, баъзи бир камчиликларини тузатишг амалий ёрдам кўрсатади.
Иймонли аёл еса эрининг итоатида ўзини камситилган санамайди,балки, сабр бардош билан оилавий юмушларга эрига ёрдам беради.
Демак оиланинг мустаҳкамлиги эр ва хотинга бир хилда боғлиқ экан. Ҳозирги глобаллашув даврида баъзи ўзини ғарбликларга қиёс қилмоқчи бўлган “эрлар” ва ”хотинлар” ўртасида низолар чиқиб, ажралишлар рўй бермоқда.
Натижада қудалар орасида келишмовчилик, юз кўрмас бўлиб кетишлар, мол-мулк талашишлар, жанжаллар содир бўлмоқда. Энг ачинарлиси ажралишлардан норасида болалар (фарзандлар) азият чекишяпти. Бу ҳолатлар бизнинг миллатимизга хос бўлмаган иллатлардир.
Бунинг ислоҳи(давоси) еса ҳар бир эр ва аёлнинг ўзлигини англаши, иймонга келиши ҳамда ўз аждодларига мос ворислар бўлишига ҳаракат қилишибилан амалга ошади.
(Исломий никох ва унинг одоблари) китобидан фойданилди
Аллоҳ таоло барча оилаларимизни ва уларнинг барча аъзоларини бахтиёр бўлишларида ўзи ёрдамчи бўлсин!

Қизилтепа туман “Хўжа Жалол” масжиди имоми хатиби Х.Сайфуллаев

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш