Адолат

16-07-2019, 10:02 admin Мақолалар 895

Сўзининг мазмунида поклик, тўғрилик, ҳақиқат мужассамдир. Инсоният яралгандан бери адолатни қадрлаб яшаган. Адолат бўлган жой гуллаб яшнаган, халқ эркин бўлган. Адолат оёқ-ости қилинган жойларда эса разолат ҳукум суради, жамият тубанликка юз тутган. Мусулмон киши адолатли бўлишни энг керакли хислатлардан деб ҳисоблайди. Аллоҳ таоло бандаларини адолатга, яхшиликка ва қариндошларга ғамхўр меҳрибон бўлишга буюради. Адолат динимизда ардоқланган энг улуғ ҳислатлардан бири. Банданинг яратган зотни таниб, унга бўйсуниши, унинг Аллоҳга нисбатан қилган адолатидир. Агар уни танимаса, бандалик қилмаса адолат меъзонини қаттиқ бузган бўлади. Адолат Аллоҳни танишда кишилар ўртасида ҳукм чиқарганда оила фарзанд ўртасида одиллик билан иш тутишда ва бошқа кўринишларда намоён бўлади. Шу ўринда Арастунинг ИСкандарга насиҳатидаги адолат ҳақидаги фикрларини келтириш ўринликдир. “Билгилки адолат ва буюк ва қудратли худонинг ер юзидаги ўлчовидир. Унинг ёрдамида заиф бўлган ҳақ одам кучли бўлган ноҳақдан ўз ҳаққини олади. Кимки, Аллоҳ бандалари орасида ўрнатган илоҳий адолат ўлчовини бузса ва ундан четлашса катта нодонликлар қилиб, хатоликларга йўл қўяди”. Адолатпарварлик-инсондаги ўткир ақл, соф мулоҳаза, тоза кўнгил, олийжаноб ва мард эканлигини кўрсатиб турувчи далилдир. Дунёда адолатпарварликдан кўра кўркамроқ хулқ ва табиат йўқ ва ундан кўра шарафлироқ хислат ва иқбол, таъсирлироқ наф қилувчи нарсани топиш амри маҳол. Адолатли бўлиш, сўзида туриш, қатъийлик демакдир. Адолатли киши соғлом бўлади, ғам-хатар ва кулфат ундан юзини ўгиради. Одамларнинг ишочли кишиси бўлади. Адолатли бўлиш-адабнинг устини, инсонийликнинг асоси ҳисобланади. Ҳар бир киши адаб ва инсонийликка етишаман деса адолатли бўлишни унутмаслиги керак. Адолатли айтилган сўз айтувчига эшитувчига ҳам манфаат етказади. Тўғри сўзлаб ўлмоқ, ёлғон гапириб қутилмоқдан афзал. Тўғрилик яхшилик эса адолатга етказади. Мамлакатнинг осойишталиги, ободлиги, халқнинг низоларсиз тинч-низоларсиз тинч-тотув яшаши, турмушнинг фаровон бўлиши учун давлатни ақл билан идора қиладиган доно йўлбошчи, сахий ва олийжаноб, камтарин ва адолатли шоҳ бўлиши лозим дейди,-Алишер Навоий. Адолатнинг буюк қудратини кўрсатиб, давлат бошқарувчиларини бундан ибрат олишга чақиради.
Ки адл ўтганда бир соате,
Эрур беҳҳи жинну башар тоате.

Яъни адолат билан ўтган бир соат вақт бутун иноснлару жинлар ёхуд париларнинг биргаликда қилган тоат-ибодатидан ҳам афзал. Навоий адолат бобидаги фикрларини ривожлантириб, пайғамбаримизнинг яна бир фасохатли ҳадисини келтиради.
Қолур куфр аро қолса обод мулк
Бўлур зулм агар бўлса барбод мулк.

Агар обод мамлакатга қаралмаса, вайрон бўлади, демак бу малакат бошлиғининг натижасидир. Навоийнинг адолати инсонпарварликнинг энг юқори намунаси эди. Буюк боболарнинг мана шундай турфа хислатлари авлодлар қонида доимо шиддатли жўшиши, уларни эрку адолатга даъват қилиб туриши керак. Оталар ақлидаги маърифат, қалбидаги хўрлик туйғулари фарзандларда ўз аксини топмоқда. Халқимиз даврни англамоқдалар-воқеликни тўғри идрок қилмоқдалар. Замонни билмоқдалар-замон найрангларидан кўз юммай мустақил Ўзбекистоннинг истиқлоли учун курашмоқдалар. Ота-боболаримизнинг олийжаноб фазлатларидан баҳраманд бўлган ёшлар уларнинг армон-умидларини рўёбга чиқармоқдалар.

Навоий шаҳар бош отинойиси Ч.Бурхонова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш