Жамиятимизнинг ҳимояга муҳтож қатлами бўлган, гапириш ва эшитиш қобилияти чекланган фуқороларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш, муаммоларини ҳал этишда ёрдам бериш мақсадида вилоятимиз барча шахар ва туманларида ҳам бир талай ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Улар ичида ўз динини асл мохиятини тушуниб етмасдан, бошқа дин вакилларининг ваъда ва алдовларига ишониб “миссионерлик” йўлига кириб кетаётганлари хам йуқ эмас. Вилоятимиз бўйича 1825 нафар имконияти чекланган фуқаролар мавжуд бўлиб, шулардан 360 нафари Кармана туманида истиқомат қилади. Туманнинг ўзида махсус интернет мактаби ташкил этилган бўлиб, ҳимояга муҳтож шахслар фарзандларининг аксар қисми шу ерда таълим- тарбия олишади. Динимиз моҳиятини тушуниб етмаган ёш ўқувчилар ва улар ота- оналари орасида “миссионерлик” йўлига кириб кетганлари ҳам аниқланди. ЎМИ нинг ташаббуси билан , “Сиз бизга кераксиз” шиори остида ташкил этилган тадбир айнан шу имконияти чекланганларни йўлдан урувчи ғаразли ниятли кишилар учун ўз вақтида қайтарилган жавоб бўлди десак муболаға бўлмайди. Вилоят хокимлиги , ИИБ, ДХБ, ЎМИ вилоят вакиллиги ходимларининг биргаликда олиб борган ҳамкорликлари натижасида 7 нафар катта ёшдаги ва 25 нафар ўспирин ёшлар “миссионерлик” дан қайтарилиб яна ислом динини қабул қилишга эришилди. Хар жума куни барча шаҳар туман жомеъ масжидларида махсус мониторинг ва сурдо таржимонлари ёрдамида жума тезислари ва мавзелари билан таништирилиб кенг жамоатчилик асосида жума намозларини ўқиб келишмоқда. Ҳафтанинг ҳар якшанба кунисида ЎМИ томонидан тақдим этилган кўрсатмалар бўйича ислом динида қирқ фарз ,намоз ўқиш ,тахорат олиш, ота-онага хурмат, саломлашиш ахлоқ одоблари борасида машғулот дарслари мунтазам равишда ташкил этилган бўлиб бош имом ва бош отинойилар масъул қилиб бириктирилган. Тадбир сўнгида эҳсон дастурхонлари тузатилади ва “ВАҚФ” хайрия жамоат фонди, вилоят вакиллиги ўзларининг моддий- маънавий томонидан ёрдамларини бериб келишмоқда. Миллатимизнинг бебаҳо қадриятлари бой тарихимиз маънавий меъроси билан таништириш мақсадида вилоятлар бўйлаб зиёратгоҳ жойларга саёҳатлар ташкил этилиб келинмоқда. Уларнинг қалбларига қувонч улашиш мақсадида отинойиларимиз томонидан олти нафар ёш болажонларимизни хатна туйлари қилиб берилди. Имконияти чекланганлар орасида тукувчилик-бичувчилик , тўқувчилик, уста дурадгорлик каби касбларни пухта эгаллаб сидқидилдан бажара оладиганлари кўпчиликни ташкил этади . Лекин уларнинг имконияти даражаси барча талаб истакларни тўла тўкис қондирилишлигида ожизлик қиладилар. Ишга жойлашиш уй-жой масаласи кам фоизли кредитлар олиш улар учун ҳали хануз ечими топилмайдиган муаммолардан бирига айланган. Кўпчиликларини оладиган нафақалари уларни моддий жихатдан талаб ва истакларини қондира олмайди, шу сабабдан ишлашга талаб ва истаклари кучли.
Яқинда ана шундай муаммоларни оз бўлсада хал этиш мақсадида бир хайрли ишни тажриба сифатида бошладик. Кармана тумани Қосим Шайх жомеъ масжидида 5-6 нафар хотин-қизларни жалб қилиб хар хил мунчоқлардан тасбеҳ ясаш ва аёллар тақинчоқларини ясаш ўргатилиш ишлари бошланди. Буни қарангки, улар ясаган ҳар бир қўл меҳнати орқали терилган мунчоқлар қалбларни қувонтириб-кўзларни қамаштиради. Ҳозирда тасбеҳлар ва тақинчоқлар сони анча бўлиб қолди. Туман хокимлиги билан келишилган холда тайёр махсулотларни мехнат ярмаркаси орқали сотишга келишилди. Агар бошлаган ишимиз яхши натижа берадиган бўлса бошқа туманларимизда хам бундай ташаббусни қўллаш ниятида ўтирибмиз ИншаАллоҳ. Кези келганда шуни илтимос қилиб қолар эдик, керакли рахбариятларимиз ,мутасадди ташкилотларимиз, тадбиркорларимиз ана шундай фуқороларимизга эътибор қаратиб уларни иш билан таъминланишида , хунармандчилик ва тадбиркорликларни бошлаб йўлга қўйиб олишликда, ёрдам қулларини чўзсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди. Аллоҳ таоло барчаларимизни ўз йўлида яхшиликлар қилувчиларидан этиб, эзгу амалларда бардавом айласин.
Навоий вилояти бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У.Холова