"Сиз бизга кераксиз" хайрия тадбири Навоийда ўтказилади

9-02-2019, 20:51 admin Янгиликлар 1 093

"Сиз бизга кераксиз" хайрия тадбири Навоийда ўтказиладиҲудудлардаги диний муҳитни соғломлаштириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидларда имконияти чекланган шахслар учун диний-маърифий суҳбатлар сурдо таржималари ёрдамида олиб борилмоқда.
Имконияти чекланган кишиларнинг динимизни ўрганишга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш, бу борадаги иштиёқларини қўллаб-қувватлаш, Ислом динининг инсонпарвар ғояларини тарғиб қилиш ва шу орқали ёт ғояларга барҳам бериш мақсадида қатор хайрия тадбирлари ташкил этилмоқда.
Ушбу тадбирларнинг муҳим жиҳати шундаки, юзлаб кўнгли яримта, қалби ўксик кишиларимизга шодлик улашиш, хонадонларига хурсандчилик кириб боришида сабабчи бўлишдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида: «Аллоҳ таолога фарзлардан кейинги энг севимли амал мусулмоннинг қалбига хурсандлик киргизишдир», деганлар.
Навбатдаги тадбир “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Навоий вилоятида истиқомат қилувчи имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу вилоятда ўтказилади. Тадбир учун 22 миллион сўмлик совғалар, "Мен ҳам намоз ўқийман" номли китоблари тайёрланиб, бугун, 8 февраль куни Навоий вилоятига юборилди.

Тадбир хусусида қўшимча маълумотларни бизнинг сайтимиз ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатинг!

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш