Бугун Қашқадарёда Қуръон мусобақалари бўлиб ўтади

22-02-2018, 09:51 admin Янгиликлар 1 601

Бугун Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида Қуръон мусобақасининг вилоят босқичи ва куннинг иккинчи ярмида “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти қори талабалари ўртасидаги мусобақа бўлиб ўтади. Қашқадарё вилоятидаги туман-шаҳар босқичидан 25 нафар қори йигит-қизлар навбатдаги босқичга чиқишган. Қорилар мусобақасида мана шу қори-қориялар Республика босқичига чиқиш учун беллашишади.
Азиз Қуръон ошиқлари, барчамиз вужудимизни қорилар қироатини тинглашга ҳозирлайлик. Каломуллоҳни эшитувчи, аввало, қалбини тайёрлайди, ибодатни ният қилади, сийратию суратида хотиржам бўлиб, ихлос билан Аллоҳнинг каломига қулоқ солади. Қироат пайтида сажда оятини эшитса, сажда қилади. Тасбеҳ оятлари тиловат қилинса, Аллоҳ таолога тасбеҳ айтиб, Раҳмон Зотни улуғлайди. Жаннат, тақводорларга бериладиган инъомлар ва ваъдалар ҳақидаги оятлар зикр қилинганда Аллоҳнинг фазлини сўрайди. Дўзах, аламли азоблар ва ваъидлар ҳақидаги оятлар ўқилганда Аллоҳ таолодан паноҳ тилайди.
Қадрли биродарлар, бугун Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги “Бахтли оила” кошонасида бўлиб ўтади. Шунингдек, шу куни “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти қори талабалари ўртасидаги Қуръон мусобақаси ҳам ушбу “Бахтли оила” кошонасида бўлиб ўтади.
Шундай экан азиз мухлислар, Қуръон мусобақасининг иккинчи, яъни вилоят босқичи ва билим юрти босиқчини кузатиб, қалбингизга таскин ва руҳингизга қувват беринг.
Бизнинг muslim.uz портали ва ижтимоий тармоқларни кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш