Қалб ҳаловати инсон ҳаётининг мазмунидир. Бундай ҳаловатни, аввало, ҳар бир киши ўз оиласида топмоғи лозим. Агар киши ўзининг яқинлари орасида ҳаловат топмаса, уни кўчадан, дўстларидан, баъзан бегоналардан излай бошлайди. Эндигина турмуш қурган ёш оилани олайлик. Улар худди улкан кемада узоқ сафарга чиққан йўловчиларга ўхшайди. Кемага чиқишадию, бир-бирларига ҳеч қачон ортга қайтмасликка, доимо бирга, баҳамжиҳат бўлишга барчанинг гувоҳлигида сўз беришади. Турмуш сафарига чиққач, ёқимли ва ҳузурбахш онлар билан бир вақтда инсоннинг кўнглига ғашлик солувчи, совуқлик пайдо қилувчи ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Шундай вақтда кимдир кемадан тушиб қолмоқчи бўлади. Бу сакраш кимлар учундир нажот йўли бўлиб кўринса-да, аслида ўзини наҳанглар оғзига ташлаётгани, ҳалокатга қараб кетаётганини англамайдилар. Тўғри, Қуръони каримда талоқ яъни эр-хотин ўртасида ажримга рухсат берилган. Бироқ аршни ҳам ларзага солувчи ушбу сўзни айтиш шунчалик осонмикан? Унинг жавобгарлигичи? Бугун ажрашаётган оилалар шу жумлани айтишга нега иккиланишмаяпти? Балки барчасига сабрсизлик, масъулиятдан қочиш ва ўзини қўлга ола билмаслик сабаб бўлаётгандир. Мен барча ажримлар нотўғри деган фикрдан йироқман,албатта. Баъзи ҳолларда ажрим иккала томонга ҳам, ёки бир томон учун бўлса ҳам ҳақиқатда зарур бўлади. Бироқ бизни ташвишга солаётган ажримлар бошқа. Психологларнинг таъкидлашига қараганда аёл киши бирор воқеа-ҳодисани эслаганида ўша вақтда нимани ҳис қилган бўлса, яна қайтадан эслаётган вақтида ҳам ўша нарсаларни ҳис қилар экан. Эркакларда эса бундай ҳис йўқ. Бундан келиб чиқадики, аёл киши ҳис-туйғуга берилувчан қилиб яратилган экан. Эркакларда эса мантиқ кучли қилиб яратилган. Ажримларнинг келиб чиқишига энг кўп сабаб бўлувчи нарса ҳам мана шу. Аёлларнинг феъл-атвори-ю, эркакларнинг бунга чидолмай қизиққонлик билан қарор қабул қилиши, назаримда. Баъзи ҳолларда эса аксинча, эркак кишининг қизиққонлиги аёлни чегарадан чиқишга мажбур қилади. Дунё олимларнинг ўтказган тажрибасига кўра турмушнинг 3 йили ажралиш учун энг кўп эҳтимоллик пайдо бўлар экан. Сабаби бу вақтга келиб эр-хотин бир-бирини анчагина билиб, хато ва камчиликларини кўриб, бир-биридан тўйиш ҳисси пайдо бўлиши аниқланган. Агар мана шу давргача яхши ҳолатда етиб келган оила бўлса, ундан кейин уларнинг турмуши янаа мустаҳкамланар экан.
Ажримларнинг олдини олиш учун нималарга эътибор беришимиз керак:
- Авваламбор, никоҳ ҳар доим иккала томоннинг розилиги асосида бўлиши таъминланиши лозим;
- Янги турмуш қурган ёшлар бирга яшаб, бир-бирларини ўрганиб, тушуниб олишлари учун вақт лозим. Бу орада турли келишмовчиликлар бўлиши табиий. Шундай ҳолатда атрофдагилар майда-чуйда келишмовчиликларга ҳам аралашавермаслиги, ёшларнинг ўзлари ҳал қилишларига қўйиб беришлари керак. Чунки кўпинча бировларнинг нотўғри аралашуви оиланинг бузилишига олиб келади;
- Аёллар ўз бурчини бажариб, турмуш ўртоғига муносиб рафиқа бўла олишмас экан, турмуш ўртоқларидан ҳам яхши эр чиқишини кутмасликлари керак;
- Еркаклар ҳам аёли ҳар қанча меҳр-муҳаббат кўрсатмасин, уларга яхши муомалада бўлишмаса, бир куни хотиннинг ҳам сабр косаси тўлиши мумкин.
Шуни эсдан чиқармангки, ёлғизлик ягона Аллоҳга хосдир. Биз эса ожиз бандалармиз. Узоқ сафаримизда ҳамроҳга, елкадошга муҳтож йўловчилармиз.
Навбаҳор тумани бош имом-хатиби Ф.Тошев