Уйдирма СМСларни тарқатишдан огоҳ бўлинг!

26-10-2018, 15:50 admin Мақолалар 1 458

Телеграмда тарқатилаётган Тўқима СМС лар ҳақида. Ундаги жоиз бўлмаган иборалар: "Агар мўмин бўлсанг, ушбу маълумотни тарқат!" "Агар Аллоҳни яхши кўрсанг, ушбу маълумотни тарқат!" "Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрсанг, ушбу маълумотни тарқат!" "Агар ушбу маълумотни тарқатмасанг, гуноҳларинг сени бу ишдан тўхтатган бўлади!" "Агар ушбу маълумотни тарқатмасанг, оғир касалликка дучор бўласан!" "Уч кунда катта хурсандчилик бўлади ёки ишонмаса тез кунда у кўнгилсизликка йўлиқади. Буни 20 кишига тарқат !!! Ниятларинг амалга ошади." Ва ҳоказо иборалар.
Энди, шу ўринда савол туғилади: Аллоҳ таъолонинг бир инсонга битган тақдири сенинг биргина СМС инга боғлиқми?
Сен шунчалик битта СМС инг билан одамларни ҳаётини хурсандчиликка тўлдирадиган ё бошларига балоларни ёғдириб юборадиган қувватга эга одаммисан.
Ё агар ўша айтилган маълумотни тарқатмасам, мўмин бўлмайманми?,
Аллоҳни яхши кўрмаган бўламанми?,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрмаган бўламанми?,
Гуноҳларим мени бу ишдан тўсган бўладими? Оғир касалликка гирифтор бўламанми?!!
Азизлар, дийн “ким ошди” савдоси ёки таҳдид эмас. Бир-бирларимизга турли маълумотларни етказишда Аллоҳдан қўрқайлик! Шунақанги нарсаларни ўйлаб топиб ёзётганлар қиёматда шунча одамни ақлини, вақтини беҳуда нарсалар билан банд қилгани учун ҳаммасига жавоб беришини ўйласин. Яна баъзида Аллоҳни ва фаришталарини ва қиёмат, жаннат ва дўзах қўшилган латифаларга ҳам кўзимиз тушиб қолади. Ким агар Аллоҳнинг шиъорларидан бирига ҳазил мазох билан тил текказиб қўйса, иймонига путур етиш эҳтимоли бор. Аллоҳ асрасин.

Смс хабарларда ёзилган вақтлар ўтканидан сўнг мусулмонлар хеч қандай каромат кўрмаганларидан кейин хеч бир ўзгариш бўлмаганини тушунишади. Бундан эса Аллоҳ, Аллоҳнинг Росули (с.а.в) ва яна олим деган сўзларни оддий эртак қатори қабул килиб, уларни сўзларини ёлғон деб тушуна бошлайдилар. Вақтлар ўтиши билан, биз юборган смс хабарларимизни қайта-қайта юборилиши билан мусулмонларнинг иймонлари заифлашиб дийнга бўлган ишончлари сўна бошлайди. Мана шу йўл орқали биз уларни ўз дийнига тўлиғи билан ишонмасдан иккиланиб қолишига, ақидавий ишончлари бузулишига олиб борамиз. Шундай қилиб улар дийн деган нарсани ёлғон-алдов деб тушуниб қолишади.
Шундай қилиб биз мусулмонлардан тўлиғича устунлик қиламиз".

Ҳурматли мусулмон биродарлар! Бундан буёғига шунга ўхшаган Еврелар ёзган СМС хабарлар келса, ўчириб юборишларингизни, тарқатмасликларингизни сўраймиз.
Аллоҳга тақво қилинглар Азизлар ҳар кимни гапига кириб , бўлмағур нарсаларни ташлаб , бошқаларни вақти-ю моддий маблағига зарар етказиб гуноҳкор бўлиб ва иймон эътиқодимизга путур етиб қолмасин.
Алҳамдулиллаҳ, барчамиз мўьмин-мусулмонмиз, барчамиз Аллоҳни ва Унинг Расулини яхши кўрамиз. Ин шаа Аллоҳ шу эътиқод ва ишончимиз эвазига, ҳамма ховфу хатардан Аллоҳнинг ўзи ҳимоя қилади Биз унинг ўзигагина таваккул қилган умматмиз !!! Фитначи, дин душманларининг бундай фитналарига ишонмаймиз ва иймон келтирмаймиз. "Аллоҳу хойрул Ҳаафизиин!".

Муҳаммад Шокир.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш