САВОЛ: Мен уйда бегоналар бўлмагани учун тор кийимлар кийиб юраман. Агар авратларни тўсиб турса, тор шим ёки тор иштонда намоз ўқиш мумкинми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай кийим агар тана аъзоларининг рангини билдириб турса, бу билан намоз ўқиш мумкин эмас. Агар рангини билдирмаса, лекин тана аъзоларини билдирадиган даражада тор бўлса, бу ҳолатда ўқиган намози фиқҳий жиҳатдан намоз бўлгани билан макруҳлик билан адо этилган бўлади.
Шунинг учун гарчи уйда ёлғиз бўлсангиз ҳам, намоз ўқишда эгнингизга аъзолар ранги ва шаклини билдирмайдиган, кенг ва қалин кийим кийиб, намоз ўқисангиз, мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.