Саъйнинг бир юришини қилмаса нима бўлади?

11-05-2025, 10:53 admin Ислом олами / Савол-жавоб 20

CАВОЛ: Саъй қилишда етти марта қилиш ўрнига олтита юришидан кейин бир юришини қилмай чиқиб кетган бўлса, жарима тўлаш керакми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар саъйнинг уч юриши ёки ундан озини тарк қилса, неча юришини тарк қилган бўлса, ҳар бир тарк қилган юриши учун ярим соъ (2 кг) буғдой ёки унинг қийматини садақа қилиш вожиб бўлади.

ولو ترك منه أي من السعي ثلاثة أشواط أو أقل فعليه لكل شوط صدقة إلا أن يبلغ ذلك دما فله الخيار بين الدم وتنقيص الصدقة أي بقدر ما شاء أو مقدر بنصف صاع

Агар саъйдан уч ёки ундан оз юришини тарк қилса, тарк қилган ҳар бир юриши учун садақа қилади. Бироқ қилиши керак бўлган садақа жонлиқнинг қийматига етиб қолса, хоҳласа, жонлиқ сўяди, хоҳласа, тўлаши керак бўлган садақалари миқдоридан ярим соъ(2 кг) камайтириб беради”. (Раддул муҳтор, Иршодус сорий).
Бир юриш дегани Сафодан Марвага ёки Марвадан Сафога боришдир.
Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш