CАВОЛ: Ҳаж ёки умрада таҳоратсиз саъй қилса нима бўлади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, доим таҳорат билан юриш мустаҳабдир. Айниқса, Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунаввара каби муборак масканларда бу ибодатга яна ҳам эътиборли бўлиш лозим.
Хоҳ ҳажнинг, хоҳ умранинг саъйи бўлсин унда таҳоратли бўлиш, яъни жунублик, ҳайз ва кичик таҳоратсизликдан пок бўлиш вожиб эмас, балки суннатдир. Чунки, саъй амали Масжидул ҳарамдан ташқарида бажарилади, қоидага кўра Масжидул ҳаромдан ташқарида бажариладиган ҳаж ва умра амаллари учун таҳорат шарт қилинмаган.
ولا يجب فيه الطهارة عن الجنابة و الحيض سواء كان سعي عمرة او حج، لانه عبادة تؤدي لا في المسجد الحرام. والصل؛ ان كل عبادة تؤدي لا في المسجد الحرام والاصل؛ ان كل عبادة تؤدي لا في المسجد الحرام في احكام المناسك فالطهارة ليست بواجبة لها كالسعي و الوقوف بعرفة و المزدلفة و رمي الجمار بخلاف الطواف: فانه عبادة تؤدي في المسجد الحرام فكانت الطهارة واجبة فيه
Саъйни бажаришда хоҳ ҳажнинг, хоҳ умрани саъйи бўлсин, унда жанобат ва ҳайздан пок бўлиш вожиб эмас. Чунки, саъй масжидул ҳаромдан ташқарида бажариладиган амалдир. Қоида шуки, ҳаж ва умра амалларидан саъй, Арафотда туриш, Муздалифада туриш, шайтонга тош отиш каби Масжидул ҳаромдан ташқарида бажариладиган амалларда таҳоратли бўлиш вожиб эмас. Тавоф эса бундай эмас, у масжидул ҳаромда бажарилганлиги учун унда таҳоратли бўлиш вожибдир. (“Баҳрур роиқ", "Ғунятун носик", "Фатово Заҳирия”).
Саъй қилаётган кишининг таҳорати бехосдан бузилса, унинг зиммасига бирор каффорат вожиб бўлмайди. Аммо таҳоратсиз саъй қилиш макруҳ бўлади. Фатовои Ҳиндия китобида шундай дейилган:
الطهارة من الحدث الحكمي أثناء السعي سنّة من سنن السعي. والسعي محدثا متعمدا مكروه. ومن طاف على طهارة ثم انتقض وضوؤه أثناء السعي فكمله محدثا فسعيه صحيح الفتاوى الهندية،
"Саъй асносида таҳоратли бўлиш саъйнинг суннатларидан бўлиб, қасддан таҳоратсиз саъй қилиш макруҳдир. Кимки, таҳоратли ҳолида саъй қила туриб, саъй асносида таҳорати бузилса ва шу ҳолида саъйни охирига етказиб қўйса, саъйи дуруст бўлади (яъни қайтадан саъй қилиши шарт бўлмайди).
Демак, таҳоратли ҳолда саъй қилиш суннат ва бунга имкон қадар эътибор қаратиш лозим. Бордию, саъй асносида таҳорат бузилса, бу жиноят ҳисобланмайди ва зиммага бирор жазони вожиб қилмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.