НАРХГА ҚЎШИБ ЁЗДИРИШ – “ОТКАТ” МУМКИНМИ?

3-05-2025, 11:34 admin Ислом олами / Савол-жавоб 31

САВОЛ: Мен жалюзи савдоси билан шуғулланаман. Мен билан бир ташкилот ходими боғланиб, эълонда кўрсатилган нарх бўйича жалюзи сотиб олмоқчи эканликларини айтди. Бироқ олди-сотди ҳужжатида асл нархдан кўпроқ кўрсатилишини, тафовутни эса, ўзларига қайтариб беришимни сўрашди. Шу ҳолатда улар таклиф қилган кўринишда савдо қилишим мумкинми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саволда сўралган савдо кўриниши ҳозирда “откат” деб номланади ва бундай савдо мутлақо жоиз эмас. Чунки ишчи ва ходимлар иш жойининг вакили бўладилар ва келишилган вазифани бажараётганлари учун уларга ташкилот маош ажратади. Исломда вакил ўзига нима вазифа юклатилган бўлса, ўшани бажариши керак. Қўшиб ёзишни талаб қилиш ва шу орқали олган ортиқча пулни ўзлаштириш ҳалол бўлмайди. Бу ишда ўзганинг молини ноҳақ ейиш, алдов ва омонатга хиёнат қилиш каби бир неча катта гуноҳлар бор.
Бундай таклиф ва келишувга рози бўлиш гуноҳ ишни амалга оширишда ёрдам бериш ҳисобланади. Гуноҳга ёрдам бериш ҳам гуноҳдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш