Фирибгарликнинг турлари

5-09-2024, 15:30 admin Мақолалар 123

Фирибгарликнинг турлари
Фирибгарликнинг турлари

Фирибгарлик шариатимиз қатъиян тақиқлаган, динимизга ёт бўлган, ҳаром амалдир. “Фириб” маъноси макр-ҳийла, йўлдан оздириш деганидир. Исломда алдов, фирибгарлик, бировни чув тушириш, савдо-сотиқда алдамчилик иллатлари қаттиқ қораланиб, фирибгарнинг макру- ҳийласи фақат ўзининг зарарига қайтиши уқтирилади: “Ёмон макр фақат ўз эгаларини ўраб олур (ҳалок қилур)”- (Фотир сура 43-оят).
Аллоҳ таоло жуда катта ҳуқуқий ва ижтимоий масалаларни қамраб олган Бақара сурасининг 188-оятида шундай марҳамат қилади: “Бир-бирларингизнинг молларингизни ноҳақ еманглар. Билатуриб одамларнинг молларидан бир қисмини ейиш мақсадида гуноҳ йўл билан уни, ҳокимларга узатманглар”. Яъни омонатга хиёнат, ўғрилик, фириб-алдов, рибо, қарз олиб кейин ундан тониш, пора олиш, пора бериш, қиморда ютиб олиш, зўрлик билан тортиб олиш, ўлчов ва тарозидан уриш, одам савдоси, сеҳр-жоду, фолбинлик билан, ножоиз тижорат билан пул топиш каби гуноҳларни, қилиб қўйган фирибгарлар гуноҳдан қутилиб қолиш учун “кимлар”гадир яъни, мансабдор шахсларга улуш пора бериб, “сувдан қуруқ чиқиши”, ҳаммани алдаб, жазодан қутилиб қолиши назарда тутилаяпти. Лекин шу дунёда оладиган жазодан қутилгани билан, Аллоҳнинг жазоси қаттиқ ва тайин эканлигини унитишади.
Фирибгарликнинг жамиятни таназзулга бошловчи энг жирканч кўриниши бу-порахўрликдир. Порахўрлик адолатсиз ҳукмга, зулмнинг қарор топишига, ноҳақликни, фасод ишларни кенг тарқалишига олиб келади. “Пора берган ҳам, пора олган ҳам дўзахдадир” - деганлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам. Жамиятимизда пора бериш ва пора олишни кўплаб турини учратишимиз мумкин.
Мактабгача таълим даргоҳидан бошлаб, мактаблар, олийгоҳлар, касалхоналар, завод, корхоналар шу каби ишхоналарни барчасида бу иллат такрорланади. Ачинарлиси порахўрлар Аллоҳдан қўрқмайдилар. Улар Аллоҳни ҳам атрофдагиларни ҳам, ҳатто ўзларини ҳам алдаб, порани “совға”, “эҳсон”, “садақа” сифатида олди берди қиладилар.
Аслида совға, эҳсон, садақани ҳаммани олдида ҳам бериб дуоларини олиш яхши савобли амал. Лекин ўзини айбини, уқувсизлигини яшириш мақсадида одамлар кўзидан йироқ пана жойда яшириб берилган “совғалар” порахўрни ҳийласидир. Шу билан “еган оғиз уялар” бўлиб. Пора берган кимса бошлиғидан ҳам, қонундан ҳам чўчимай, ҳоҳлаган номақбул ҳаракатини давом эттиради.
Бу ҳол чин юракдан ҳалол ишлаётган ишчиларни ҳам норозилигига сабаб бўлиб иш фаолиятини сусайтиради. Бугунги кундаги фирибгарликнинг турли кўринишларини бозорларда, савдо-сотиқларда, тарозидан уриш, литрдан уриш, метрдан уриш, донадан уриш, сутга сув қўшиш ёки асл мол деб, сохтасини сотиш, бензинга ёт нарсалар қўшиб сотиш, муддати ўтган маҳсулотни алдаб сотиш, яроқсиз эски машинани масофасини орқага қайтариб, кам қилиб сотишлар барчаси макр, ҳийла ва фирибгарликдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бизни алдаса, у биздан эмасдир. Макр ва алдов (Эгаси) дўзахдадир”, “Ҳийлакор инсон жаннатга кирмайди” - деганлар. Савдогар ҳар қандай ҳолатда ҳам, молини айбини айтиб сотиши керак. Харидор ўзига ёққан молни танлаб олсин.
Мусулмон инсон ҳаромдан, бировнинг ҳаққидан дўзахга тушишдан қўрққани каби қўрқиши керак. Зеро бировнинг ҳаққи игна қадар бўлса ҳам, инсонни ҳалокатга элтиши тайин. Харом луқма дўзахга етаклайди. Аллоҳим барчамизни гуноҳ қилишдан, дўзах азобларидан Ўзинг асрагин. Амин.




Навоий шаҳар “Дўстлик” МФЙ ва
“Олтин водий” МФЙ отинойиси Ш.Сувонова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш