Ҳалол савдо -- барака омили.
Тақводор инсон ёлғон гапиролмайди. Унга фойда берадиган иш бўлса ҳам фирибгарлик қилолмайди. Гап савдога бориб тақалар экан, тижоратга иши тушмайдиган инсоннинг ўзи йўқ. Савдо рукнининг асоси сотувчи ва сотиб олувчи ўртасидаги розиликдир. Ростгўй савдогар қиёмат кунида Аршнинг соясидадир, дейдилар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам.(Дайламий ривояти). Тижоратда ростгўй бўлиш, кенгфеъл бўлиш, ҳалолдан топиб, ҳаромдан сақланиш, хайр эҳсонни кўп қилиш, савдо билан машғул бўлиб, ибодатга бепарво бўлмаслик баракага сабаб бўлади. Сутга сув қўшиш, қаймоққа сут қўшиш, молнинг калла почасидаги почани шишириш, сигир елинини соғмай шишириб, алдаб сотиш сиртдан фойдали кўриниши мумкин. Аслида бу ишлар мол- мулк баракасини кеткизади.
Аллоҳ таоло "Тарозидан уриб қолманглар", дейди.(Роҳман сураси, 9- оят). Тарозудан уриб қолувчилар ҳар соҳада бор. Литр, килограмм, метр, ҳатто сантиметрдан урадиганлар қаттиқ гуноҳга ботадилар.Қурилиш материаллари керак бўлибди. Усто киритган экан уйга. Река керак бўлибди. Дурадгор айтар экан, бизга 4 метр келадиган река керак, аммо сиз 5 метрлигидан олинг, 4 метр деб сотадигани 4 метр бўлмайди, дебди. Дарҳақиқат, бозорга келса 4 метр деганининг бирортаси 4 метр эмас камроқ чиқибди. Савдогар эса уни 4 метр деб сотади. Шундай инсонлар кг дан, литрдан, граммдан уриб қолишнинг ҳам турли йўлларини ўйлаб топганлар. Тожир молини ўтказиш учун қасам ичади. Қасам ичиш савдо молини ўтказувчи, баракасини ўчирувчидир.(Имом Бухорий, Имом Муслим, Абу Довуд). Шу илмни билган, ишонган одам нега қасам ичсин. Имон, инсонни тақволи қилади. Умар розияллоҳу анҳу савдо фиқҳини билмаганни бозорга киритмас эканлар. Ўзи ҳам зарарга қолади, ўзгаларга ҳам зарари тегади, дер эканлар.
Эй имон келтирганлар! Мол- мулкларингизни ўртада ноҳақ йўллар билан емангиз, ўзаро розилик билан бўлса, бу ундан мустасно. Нисо сураси, 29-оятда Аллоҳ таоло юқоридаги оятни келтириб, насиҳат қилади. Аллоҳ бизга ҳаёт йўллаларимизда нима афзал эканлигини ана шундай билдирган. Савдо- сотиқда нафс ғолиб бўлмаслигини Аллоҳдан сўрайман.
Қизилтепа тумани "Работ" МФЙ отинойиси Сирожева Роҳила.