Умра. "Умра сўзи луғатда зиёрат,одоблик каби манъоларни англатади. Каъбатуллоҳни махсус холатда, махсус кийимда зиёрат қилмоқ "умра" дейилади.Уни кичик хаж ҳам дейишади. Киши умрида бир бор умра қилиши суннатдир.Умра эҳром боғлаш, Каъбани тавоф қилиш, Сафо ва Марва оралиғида саъй қилиш билан адо этилади.Инсон умра хаж қилишни ният қилиб зиёратга борса қалбида ва тилида фақат Аллоҳ бўлиб сидқи дилдан ибодатда бўлиб юртига тинчлик, осойишталик тилаб ота-онасини саломатлиги, ака-ука, опа-сингил, барча ошна оғайниларининг хақига дуода бўлиб, Аллохдан ўзининг гуноҳларини авф этишни сўраб, тоат-ибодат қилиб ватанига қайтиб келганида, тилини ёмон сўзлардан, ғийбатдан, бўхтондан, дилозорликдан тилини тийиши ва фақат солих эзгу амалларни қилишлик, бировларга яхшилик, қийинчилик тушса ёрдам бериш қолган умрини яхши амалларга бағишласа шундагина Аллоҳни рахматига ва мағфиратига сазовор бўлади.Хаж ва умрада туриб қилинган барча дуолар ижобат бўлади.Борганларни зиёрати қабул бўлсин, гунохлардан покланиб қайтишликни Аллоҳ насиб айласин. Кармана тумани "Дехкон" МФЙ. Отинойиси: Якубова.С.