Рўзадор киши тамаки чекса рўзаси очиладими?

10-03-2025, 11:34 admin Ислом олами / Савол-жавоб 59

CАВОЛ: Рўзадор киши тамаки чекса рўзаси очиладими? Агар очилса, қазосини тутиб бериши кифоями ёки каффорат рўзасини ҳам тутиб бериши керакми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзадор одам тамаки чекса, рўзаси очилади ва қазо билан биргаликда каффорат (яъни, кетма-кет 60 кун рўза тутиш) ҳам лозим бўлади. Чунки, тамаки маҳсулоти инсон табиати хоҳлайдиган, шаҳват хоҳиши бўлган нарсадир. Қолаверса, уни чекишда қасддан тутунни ичга ютиш бор.

Шунга кўра тамаки чекиш рўзани бузади ва каффоротни вожиб қилади. Бу ҳақда ҳижрий 11 асрда яшаб ўтган машҳур ҳанафий олим Имом Шурунбулолий (р.а.) шундай дейдилар:

وعلى هذا البدعة التي ظهرت الآن إذا شربه فيه لزوم الكفارة نسأل الله العفو والعافية اهـ


“... Ҳозирги пайтда пайдо бўлган одат – тамаки чекиш масаласи ҳам шундай, (рўзадор) уни чекканда каффорот лозим бўлади. Аллоҳ Ўзи авф этсин ва офият берсин” (“Мароқил фалоҳ” китоби).

Имом Абдулҳай Лакнавий ҳам ушбу нақлни келтириб, унинг ҳанафий мазҳаби қоидаларига тўла мувофиқ эканини таъкидлаганлар (“Зажру арбабир-ройян ан шурбид-духон” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш