РЎЗАДОР ҲУШИДАН КЕТСА РЎЗАСИ ОЧИЛАДИМИ?

8-03-2025, 12:33 admin Ислом олами / Савол-жавоб 108

CАВОЛ: Рўзадор одам ҳушидан кетса, рўзаси очиладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўзадор одам ҳушидан кетиши билан рўзаси очилмайди. Бу ҳақда Имом Бурҳониддин Марғилоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:

ومن أغمي عليه في رمضان لم يقض اليوم الذي حديث فيه الإغماء لوجود الصوم فيه وهو الإمساك المقرون بالنية إذ الظاهر وجودها منه

яъни: "Рўзадор Рамазон ойида ҳушидан кетса, ўша кунги рўзасини қазо қилмайди. Чунки бу ҳолатда ният билан ўзини тийиш, яъни, рўза тутиш мавжуд. Зеро, (Рамазон ойида) мўмин кишида ният бўлиши аниқдир" ("Ал-Ҳидоя" китоби).

Лекин ҳушсизлик давом этса, рўзадор кейинги кунларининг қазосини тутади. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш