ҚАЗО РЎЗАНИ ҲАМ БУЗИБ ҚЎЙСА ИККИ КУН РЎЗА ТУТИБ БЕРИШИ ВОЖИБ БЎЛАДИМИ?

2-03-2025, 13:18 admin Ислом олами / Савол-жавоб 118

CАВОЛ: Устозлар Аллоҳ қилаётган ҳизматларингизга дунё ва охиратда азиз қилсин. Саволим: Қазо рўзасини ният қилиб рўза тутган бўлса ва уни очиб юборса, очиб юборган куннинг рўзасига олдин тарк этган қазо рўзасини ҳам қўшиб икки кун қазо тутиши вожиб бўлиб қоладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қазо рўзани тутаётган киши уни бузиб қўйса, унга каффорат вожиб бўлмайди. Балки яна фақат бир кун қазо рўзасини тутиш лозим бўлади. Муҳаққиқ олим Мулла Али Қори шундай дейдилар:

أو أكل أو شرب غذاء أو دواء عمدا قضي وكفر كالمظاهر وهي بإفساد أداء رمضان لا غير أي لا بإفساد قضائه ولا بإفساد أداء غيره

Яъни: “Ким қасддан таом ёки дори еб-ичса, қазо қилади ва зиҳор қилган кишидек каффорат тўлайди. Каффорат тўлаш фақат Рамазон рўзасини тутаётганда рўзасини бузсагина лозим бўлади. Бошқа рўзаларда (қазо, нафл, назр) очиб юборса, бир кунига бир кун рўза тутиб беради. (“Фатҳу бобил иноя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш