ТАҲОРАТДА АЪЗОЛАРНИ УЧ МАРТА ИШҚАБ ЮВИШ
#таҳорат
1132-CАВОЛ: Таҳоратда ювиладиган аъзолар (юз, қўл ва оёқ)ларни уч мартадан ювиш суннатлигини эшитганман. Ҳар бир ювишда уларни тўлиқ ишқалаб ювиш суннатми, ёки биринчисида яхшилаб ишқалаб ювиб, иккинчи ва учинчи ювишда сувни ўзини қуйса кифоя қиладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу ҳақида ҳанафий мазҳабидаги машҳур матнларнинг биринчиси саналувчи “Мухтасарул-Қудурий”нинг шарҳи “Ал-Лубоб” китобида шундай дейилган:
(وتكرار الغسل) المستوعب في الأعضاء المغسولة (إلى الثلاث) مرات ؛ ولو زاد لطمأنينة القلب لا بأس به،
Яъни: “Ювиладиган аъзоларни уч марта тўлиқ сув етадиган қилиб ювиш – суннатдир. Агар қалби таскин топиши учун ювишни уч мартадан зиёда қилса, зарари йўқдир". (“Ал-лубоб фий шарҳил-китоб”).
Бу борада “Фатовои ҳужжа” китобида шундай дейилади: “Ҳар бир ювишда сув аъзонинг ҳамма жойига тегиши керак. Биринчи ювишда қўлининг бир қисми, иккинчи ювишда яна бир қисми қуруқ қолди-ю, учинчисида ҳамма жойга тўлиқ сув тегди. Бу аъзоларни уч мартадан ювди, дейилмайди. Суннат бажарилган бўлмайди”. (“Музмарот”).
Демак, ҳар бир аъзони ювганда ҳар сафар унинг ҳамма жойига сув тўлиқ тегиши керак. Ана шунда уч марта ювиш суннати адо бўлади.
Бундан ташқари “Фатовои Оламгирийя” китобида шундай зикр қилинган:
“Аъзоларни тўлиқ ювиш деганининг мазмуни сув аъзога тегиши, оқиши ва аъзодан томиши билан бўлади (“Хулоса” китоби). “Уч мартадан ювиладиган аъзолар – қўл, юз ва оёқдир. («Ал-Муҳийт» китоби). Аъзоларни бир марта мукаммал қилиб ювиш фарз бўлади. (“Заҳирийя” китоби). Кейинги иккитаси суннати муаккада ҳисобланади. Саҳиҳ гап шу (“Жавҳаратун наййира” китоби)”.
Ишқалаш масаласига келсак, бу ҳақида “Фатовои Оламгирийя” китобида шундай дейилган:
وَمِنْ الْأَدَبِ دَلْكُ أَعْضَائِهِ
Яъни: “Таҳоратда ювиладиган аъзоларини ишқалаш одоб-мустаҳаб амаллардандир”.
Демак, таҳоратда ювилиши лозим бўлган аъзоларни бир марта яхшилаб ювиш фарздир. Иккинчи ва учинчи ювишлар суннати муаккада, яъни таъкидланган суннатдир. Ҳар бир ювишида тўлиқ сувни ўша аъзонинг барча қисмига етказиш суннат ва ишқалаб ювиш эса, мустаҳаб саналар экан. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Telegram | Instagram | Facebook