ИЖАРА ТЎЛОВ ЕТИМНИ ҲАҚҚИМИ?

17-03-2023, 00:27 admin Ислом олами 226

ИЖАРА ТЎЛОВ ЕТИМНИ ҲАҚҚИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ёлгиз аёлман хўжайиним оламдан ўтганларига 14 йил бўлди. 19 ва 14 ёшли ўғил фарзандларим бор. Синглимни уйида ижарага туришга тўғри келди, шукур ижара пулини тўлай оляпман, тўғри озгина дилим оғриди. Мени қийнаётгани етимни ҳаққи синглимни оиласига зиён бўлмасмикан? Синглим билан эрини ўртасига ёмонлик тушмасин деб индамасдан тўлаб юрибман. Боллари касал бўлиб қолса ҳам ўйлайвераман етимни ҳаққидан олаёт куёвимни орқасидан бўлаяпдимикан деб. Розиман бераётган пулимга лекин кўнглимдан доим шу хижиллик.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизда балоғат ёшига етган (яъни ўғил болалар эҳтилом бўлгач, қиз болалар ҳайз кўргач) болалар етим дейилмайди. Етимни ҳаққидан эҳтиёт бўлиш деганда уларнинг мулкларини тортиб олиб ейиш тушунилади. Яъни олди-сотти, ижара, ҳадя каби ўзаро розилик билан бўладиган келишувлар натижасида уларнинг пулларини олиш етимнинг ҳаққини ейиш бўлмайди. Демак, Сизнинг синглингиз ҳам ижара учун олаётган пули етим ҳаққини ейишга кирмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Улашинг: @diniysavollar
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш