Етимларга ва мискинларга ғамхўрлик улуғ савобдир!

15-10-2020, 05:30 admin Мақолалар 807

“Эй одам фарзанди! Яхшилик қил, чунки яхшилик жаннат калити ва жаннатга етакловчидир. Сенга ризқ этиб берган молдан Менинг ҳақимни чиқармасанг ва камбағалларни у молдаги ҳақларини олишдан тўссанг, устингга шундай бир золим ҳукмрон қилинадики, у сендан молни тортиб олади. Мен ҳам мол туфайли келадиган савобдан сени маҳрум қиламан”. “Ким камбағаллар ва етимлар моли билан бойиса, Мен уни дунёда камбағал қилиб, охиратда азоблайман. Ким камбағал ва заифларга жабр ситам қилса, унинг уйини хароба ҳолида қолдириб, ўзига дўзахдан маскан қиламан“. (Ҳадиси Қудсий). Барча жонзотларга ҳаёт ато этган – ҳаётнинг манбаи, буюк, қудратли ва билимдон Аллоҳ таоло Ўзи меҳрибон, Ўзи саҳий. Ўзи яратган бандаларини ҳам бир-бирига меҳрибон, саҳий бўлишга буюриб, Набаъ сураси 39 оятда шундай марҳамат қилади: “Айтинг: Албатта Роббим бандаларидан Ўзи хоҳлаганига ризқни кенг қилур ва (Ўзи хоҳлаганига ризқни) танг қилур. Бирор нарсани мухтожларга холис эҳсон қилсангиз, бас Аллоҳ унинг ўрнини тўлдирур. У ризқлантирувчиларнинг яхшисидир”. Ва Бақара сурасининг 268 оятида: “Шайтон сизларни хайр эҳсон қилишда камбағал бўлиб қолишдан қўрқитади ва фаҳш ишларга ундайди. Аллоҳ эса сизларга Ўзидан мағфират ва фазл (бойлик) ваъда қилади. Аллоҳ (карами) кенг ва билимдон Зотдир”-дейди. Бу билан бандаларни эзгу амаллар қилишга, етим-есирларни бошини силашга, мискин, ночор, камбағалларга ёрдам беришга, оғирини енгил қилишдек савоб ишларга чорлайди. Аслида Ҳуд сурасининг 6 оятида айтилганидек:” Қимирлаган жонзот борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир”. Банда эса Аллоҳнинг буйруқларини бажариш билан, Унинг имтиҳонидан, ўтади Яратганнинг синовларидан ўтган имонли кишилар Жаннатга доҳил бўладилар. Меҳр оқибат, мурувват, саҳийлик, меҳрибонлик, элпарварлик ҳалқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Лекин гуруч курмаксиз бўлмаганидек жорий йилнинг бошларида айрим ҳудудларда меҳрибонлик уйларидаги етимларни ҳақларини еб, уларга зулм қилган баъзи мансабдор шахсларни қилмишларини ошкор қилишганида, барчанинг қалби ларзага келди. Етимларни хорлаб, ночор мискинларни ҳисобига хат қалам қилиб, уларни ҳақларини ўзлаштириб еб юрган кимсалар Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлдилар. Етимни, камбағални, мискиннинг ҳаққидан хазар қилмайдиганлар охиратда ҳам жаханнам ўтида ёнадилар. Пайғамбаримиз алайҳиссаллом: “ Ким етимнинг бошини раҳм қилиб силаса, Аллоҳ унга қўли теккан, ҳар бир соч миқдорича яхшилик ёзади, ҳар бир соч миқдорича ёмонликларини ўчиради ва ҳар бир соч миқдорича унинг даражасини кўтаради”. Ва “ Агар қалбинг мулойим бўлишини истасанг етимни бошини сила ва таом бер”-деб марҳамат қилганлар. Етимни молини ейиш, уни ҳаққига хиёнат қилиш, кечирилмас гуноҳлардандир. Дарҳақиқат: “Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар шак шубҳасис, қоринларига олов еган бўлурлар ва албатта, дўзахга киражаклар” ( Нисо 10 оят). Агар етимни уриб хорлаб йиғлатсалар, унинг йиғисидан Арш титраб кетаркан. Шунда Аллоҳ Таоло айтаркан:” Эй Жаброил ким етимни йиғлатган бўлса, унга дўзахдан жойни кенг қил, Мен уни у ерда йиғлатаман . Ким етимни кулдирган бўлса, унга жаннатдаги ўрнини кенг қил, Мен уни у ерда кулдираман. Аллоҳ ризолиги учун етимни кафилликка олиб боқиб тарбиялаган инсонга, Аллоҳ мукофот ваъда қилган, яъни “ Қиёмат куни соя бўлмаган вақтда уни Аршнинг соясига оламан”-деган. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам: “Мен ва мусулмон етимни кафилликка олган одам, Жаннатда бирга бўламиз”-деб айтганлар. Етимларга, мискин ва муҳтожларга ёрдам берган, таомлантирган кишини Аллоҳ таоло жаннат неъматлари билан сийлайди. Минг гуноҳини ўчириб, мингта савоб ёзади. Қуръони Каримда етимларга қараш, банда олдидаги ҳақ эканлиги уқтирилган. Етимни хорловчи, зулм қилувчи, уни ҳақини поймол қилувчилар Аллоҳнинг қахрига учрайдилар. Мўмин , мусулмон, имонли киши зийрак, фаросатли ва эътиборли бўлиб ён атрофидаги етим, мискин ва фақирларга бепарво бўлмаслиги лозим. Ўзимни қорним тўқ, устим бут, ташвишим йўқ деб ўйлаган одам Аллоҳнинг ризолигидан бебаҳра қолади. Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ризолигидек –улуғ неъматга сазавор этсин. Бу йўлда саййи ҳаракат қилаётганларни Аллоҳ таоло савобларини зиёда айлаб, юксак мартабаларга эриштирсин.

Навоий шахар "Дўстлик" МФЙ отинойиси Сувонова Шоира Юлдашевна
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш