Зино қилиб юрадиган одам намоз ўқигани афзалми ёки ўқимаганими?
Ассалому алайкум! Афсуски шундай одамлар борки, намоз ўқиб зино қилиб юради. Мен ундан кўра намоз ўқимагани яхши деб эшитганман. Афсуски шундай танишларим ҳам бор, уларни бу йўлдан қайтара олмадим. Саволим шуки, бундай одамлар намоз ўқигани афзалми ёки ўқимагани?
Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Сиз эшитган гап нотўғри. Улар нима гуноҳ қилсалар ҳам намозларида бардавом бўлиб туришлари керак. Намозларининг рукнлари тўғри бўлса, ўқиган намозлари зиммаларидан адо бўлади. Агар тавба қилмасдан вафот этса, қилган гуноҳларини жавобини ҳам беришади. Сиз эшитгандек гуноҳни ҳам қилса, намозни ҳам ўқимаса, бу икки карра шиддатли азоб дегани. Ҳеч бўлмаса намозларда бардавом бўлиб турса, аста-секин Аллоҳнинг ҳидояти билан бу ишларини ташлашади. Аллоҳ таоло Анкабут сурасида марҳамат қилади:
اتْلُ مَا أُوحِيَ إِلَيْكَ مِنَ الْكِتَابِ وَأَقِمِ الصَّلَاةَ إِنَّ الصَّلَاةَ تَنْهَى عَنِ الْفَحْشَاء وَالْمُنكَرِ وَلَذِكْرُ اللَّهِ أَكْبَرُ وَاللَّهُ يَعْلَمُ مَا تَصْنَعُونَ
45. Сенга Китобдан ваҳий қилинган нарсани тиловат қил ва намозни тўкис адо эт, албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри улуғдир. Аллоҳ нима қилаётганингизни билур. «Эй Пайғамбар, «Сенга Китобдан ваҳий қилинган нарсани тиловат қил…» Қуръонни тиловат қилиб, кишиларга етказиш Ислом даъватининг асосий омилидир. Ушбу илоҳий Китоб маъноларини кишиларга етказиш, унинг таълимотларига амал қилишга чақириш даъватчининг асосий иши бўлмоғи лозим. «...ва намозни тўкис адо эт…» Биз «намозни тўкис адо эт» деб таржима қилган жумлани тўғридан-тўғри, сўзма-сўз ўзбекчага ўгирадиган бўлсак, «Намозни тик турғиз» бўлиб чиқади. Демак, намозни ўқиш билан намозни тик турғизиш, яъни тўкис адо этиш орасида фарқ бор. Аллоҳ таоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга «Намоз ўқи», деб эмас, «Намозни тўкис адо эт», деб хитоб қилмоқда. Ҳа, тўкис адо қилинганда, «…албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур». Мана шу нуқтадан кимнинг намози ҳақиқий, кимники сохта эканини билиб оламиз. Намозни ҳамма ҳам ўқийверади, лекин намозхон фаҳш ва мункар ишлардан қайтмаса, унинг ўқиган намози ҳақиқий бўлмайди. Қачонки намозхон намозни тўкис адо қилса, фаҳш ва мункар ишлардан қайтади. Имом ибн Жарир Тобарий Ҳасан розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир намоз ўқиса-ю, намози уни фаҳш ва мункар ишлардан қайтармаса, у кишининг ўз намози ила Аллоҳдан узоқ бўлиши зиёда бўлади, холос», деганлар.Чунки намоз Аллоҳнинг зикридир. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube