​Намоздан ғафлатда қоляпман

19-07-2022, 01:04 admin Ислом олами 320

​Намоздан ғафлатда қоляпман

Ассалому алайкум! Сизнинг маслаҳатингизга муҳтожман. Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ таолонинг ҳидояти билан намозхон бўлдим. 5 вақт намозга тушдим. Кейинчалик вақт ўтиб, алҳамдулиллаҳ, ҳижобландим. Аллоҳга янада яқин бўлишга интилдим, бунга эришиш учун қўлимдан келган ишнинг барчасини қилдим. Намоз вақтини интиқиб кутардим, тезроқ намоз вақти бўлса-ю, мен намоз ўқисам дердим, яъни намозимга бўлган ишқим кучайиб борарди. Аммо вақт ўтиб, ҳозирги кунда намозларимга бўлган шошилишларим йўқ бўлиб қолган. Вақт ўтиб, намоз ўқиёлмай қолдим, намозга бўлган ишқим, шошилишларим йўқ! Намозга азон айтилган пайт мени ғафлат босяпти, эринчоқлигим тутиб, ҳаттоки «Ҳа, майли, эртага ўқирман», деган ўй-хаёллар ҳам келяпти. Илтимос, менга маслаҳатингиз керак. Нима қилсам, аввалгидек намозга, Аллоҳимнинг ҳидоятига қайтаман? Ҳатто баъзи пайтларда «Нима гуноҳ қилдимки, Аллоҳим жойнамоз устида мен билан суҳбат қургиси йўқ», деб ўйланиб қоламан. Сиздан илтимос, маслаҳатингизга муҳтожман. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

Жавоб:
Маъсиятларни тарк қилинг. Тавба ва истиғфорни лозим тутинг. Намоз ҳақида маърузалар эшитинг.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш