АЗОН - ИСЛОМНИНГ ШИОРИ

5-11-2018, 08:05 admin Ислом олами / Савол-жавоб 1 636

Савол: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, намозга азон айтилаётганда кўпчиликни ўтириб олишини кўраман. Азон намозга чорлов хисобланади, азон айтилиб тугагунча ўтириш керакми?
Жавоб: - Ва алайкум ассалом! Азон исломнинг шиорларидан ҳисобланади. Аллоҳ таоло Ислом шиорларини улуғлашга буюрган. Аллоҳ таоло “Ҳаж” сурасида марҳамат қилади:

ذَلِكَ وَمَن يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِن تَقْوَى الْقُلُوبِ۝

32. Ана шундай. Ким Аллоҳнинг нишоналарини улуғласа, бас, албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир.
Биз ушбу оят маъносида «нишоналар» деб таржима қилган ибора Қуръони Каримда «шаоир» деб айтилган. Бу «шаъийра» сўзининг жами – кўплик шакли бўлиб, «нишон», «белги», «аломат» деган маъноларни билдиради. Бу сўз Аллоҳ таолога нисбат берилиб, «шаоируллоҳ» – «Аллоҳнинг нишонлари» дейилганда эса Аллоҳнинг дини, Исломнинг кўзга кўринган, шон-шавкати аломати бўлган ибодатлар кўзда тутилади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш