Қизларни турмушга беришда шошилмаслик керак
Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга яқинда 10 ой бўлади. 9 ойлик ҳомилам бор. Қайинонам болалари кичиклигида ажрашиб кетганлар. Бир қайниопам ва хўжайиним бор. Уйда 3 кишимиз: мен, қайинонам, хўжайним. Қайинонам шифокор назоратида турарканлар. Ёшлигида қаттиқ депрессия бўлиб, кейин ажрашиб кетишган.
Тўйдан кейин ўғилларини қизғониб, жуда кўп жанжаллар бўлди. Мен шу аёлнинг хизматини қилсам, Аллоҳ таоло катта ажру савоблар беради, деган ниятда сабр қилдим. Аммо бу жанжаллар тугамади, 7 ойлик ҳомиладорлигимда қайнонамни қаттиқ бақир-чақирларидан қон босимим ошиб, ҳушимдан кетиб қоладиган бўлиб қолдим. Қайинонамдан қаттиқ қўрқиб қолдим, жуда асабий ҳолатга келдим, сабр қиламан деб жонимга, боламга жабр қилиб қўйдим. Энди эса мени касалманд деб, ота-онамнинг уйига ташлаб кетишди. Ажрашишни хоҳламаяпман, хўжайним ҳам хоҳламаяпти, лекин у уйга қайтиб боролмайман. Менга тўғри йўлни кўрсатинглар, илтимос.
Психолог Мадина Джураева жавоб беради:
– Ваалайкум ассалом. Минг афсуски, турмушга чиқишингиздан аввал суриштириш ишларини оила аъзоларингиз қилишмаган. Олдин яхшилаб суриштириб, кейин турмушга бериш керак, қизларни турмушга беришда шошилмаслик керак. Бу умр савдоси. У уйга албатта бормаслигингиз керак. Йўқса, сиз ҳам қайнонангиз каби психик ўзгаришларга дучор бўласиз. Турмуш ўртоғингизга алоҳида уй-жой қилиб яшайлик, деб айтишингиз керак. Ўзингиз ҳам психотерапевт ёки психолог кўригига боришингиз зарур. Чунки бу психик таъсирланишлар ўз-ўзидан ўтиб кетмайди. Руҳий соғлом одам руҳий соғломлар билан яшаши керак. Қайнонангизда психик ўзгаришлар бор экан, демак, унга яқин йўламаслигингиз керак. Ўзингизнинг соғлигингизни биринчи ўринга қўйинг. Валлоҳу аълам.
#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube