Фарзандларим бир-бири билан кўп уришади, сабабини билолмаяпман...
Ассалому алайкум! Фарзандларим бешта, энг каттаси 13 ёш, кичиги1,5 ёш. Улар бир-бири билан кўп уришиб талашишади. Худди меҳрсиздек туюлади, балки етарлича эътибор, тарбия беролмаяпманмикан? Маслаҳат беринг!
Педагог:
– Ва алайкум ассалом! Фарзандларингизни уришмаслиги учун қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратинг:
1) Оилада бўладиган келишмовчиликларни болалар олдида қилманглар.
2) Овқатланаётганингизда иложи борича ҳамма дастурхон атрофида ўтириб, энг биринчи ота-она, сўнг биринчи фарзанд, кейин иккинчи фарзанд, кейин учинчи фарзанд, хуллас, тартиб билан қўл узатишни ўргатишингиз керак.
3) Бир-бирига илинишни ўргатинг.
4) Тансиқроқ нарса бўлса, "Ҳамма йиғилсин, кейин еймиз", деб сабрни, илинишни ўргатинг.
5) Уй ишларида ҳам бир-бирига ёрдам беришни тушунтиринг.
6) Қариндошлар, маҳалладошлар орасидаги ибратли кишиларни мисол келтиринг.
6) Бўш вақтларини тўғри ташкил қилишни йўлга қўйинг.
7) Мактабдаги синф раҳбари ва психолог билан маслаҳатлашинг.
8) Ўзингиз «Исломга бахшида умр» номли китобни ўқиб чиқсангиз, Шайх ҳазратларининг ота-оналари, фарзандларига берган тарбияларидан ўрнак оласиз. Ва бу мутолаа ҳам фарзандларингизга тарбия беришингизда кўмак беради, иншааллоҳ.
#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун:savollar.muslimaat.uz
T.me/muslimaatuz