Таҳорат олса бўладими?
Ассалому алайкум! Ванна ёки раковинада нажосат теккан шалвор ёки ички кийимларни, болаларнинг плёнкаларини ювса, таҳорат қилиб бўлмайдими? Ўша таҳорат қилинадиган жойда (кичик ва катта ҳожатларни чиқарса) болаларни ювинтирса бўладими?
Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Сув ҳар нарсани тоза қилади. Лекин имкон қадар таҳорат қилинадиган ерни нажаслардан узоқроқ қилиш афзал. Мисол учун, бирор тоғорада нажосат теккан нарсаларни чайиб олиб, ҳожатхонага тўкиш каби. Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ
#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Савол: Қазо рўзалари бўлган киши вафот этса, вафотидан олдин тута олмаган рўзаларига ўзининг молидан фидя беришни васият қилса, нима қилинади ?
Жавоб: Бу васият марҳумдан қолган молнинг учдан бири ҳисобидан амалга оширилади. Марҳумнинг валийси унинг номидан қазо рўзалари учун фидя беради. Тутилмаган ҳар бир кун учун бир мискинга ярим соъ буғдой ёки бир соъ арпа ёки бир соъ хурмо берилади.
"Рамазон соғинчи" китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube