Қуръон хатм қилиш

31-05-2021, 12:03 admin Ислом олами 1 187

Қуръон хатм қилиш

Ассалому алайкум! Қуръоннинг таржимасини ўқиб тугатган одам ҳам Қуръонни хатм қилган ҳисобланадими?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом!
«Хатм» «тугатиш», «якунлаш» деган маънони билдиради. «Хатми Қуръон» деганда Қуръони Каримни бошдан-оёқ тўлиқ ўқиб чиқиш тушунилади. Бирорта сура ёки оят ташлаб кетилса, том маънода хатм ҳисобланмайди. Шунингдек, Қуръонни ўзи нозил бўлган тилда – араб тилида ўқиб чиқилгандагина, хатми Қуръон қилган ҳисобланади, таржима ё тафсирини ўқиб чиқиш, гарчи буюк ажру савобларга эга амал бўлса- да, хатми Қуръон саналмайди. Чунки Қуръоннинг маъноси ҳам, лафзи ҳам Аллоҳ таолодан. Уни бошқа тилга ўгирилганда маъноси ифода топса ҳам, лафзи ўзгаради, бузилади ва Қуръонлиги йўқолади.
Хатми Қуръон қилиш суннат амалдир. Ҳар бир мусулмон Қуръонни хатм қила олиш билимига эга бўлиши шарт. Уламоларимиз айтадиларки, мусулмон киши Қуръонни узоғи билан қирқ кунда ёки бир ойда бир марта хатм қилиши керак, хатм муддати бундан ўтиб кетса, макруҳ иш қилган бўлади, макруҳ амалнинг гуноҳи бўйнига тушади.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg

​«Ким илм талаб қилиб, бир йўлни тутса, Аллоҳ уни жаннат йўлларидан бирига йўллаб қўяди..."

Илмга чақирадиган, илмга қизиқтирадиган ва илм аҳлини мақтайдиган Қуръон оятлари жуда кўп.
Қуръони Каримда бу борада 600 дан ортиқ оят бор.
Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга илк нозил қилган сура бўлмиш «Алақ» сураси «Иқро», яъни «Ўқи» деган хитоб билан бошланган. Бу ҳам динимизда илмнинг даражаси нақадар юксак эканини кўрсатади. Зеро, ўқиш – илмга етказадиган муҳим воситадир.
Ҳадис китобларида илм ва уламоларнинг фазли ҳақида келган кўплаб ҳадисларни учратишимиз мумкин.
Жумладан, Абу Дардо розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай ривоят қиладилар: «Ким илм талаб қилиб, бир йўлни тутса, Аллоҳ уни жаннат йўлларидан бирига йўллаб қўяди. Фаришталар илм талаб қилувчидан рози бўлиб, унинг учун қанотларини ёядилар. Олим учун осмонлару ердаги жонзотлар ва сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтади.
Олимнинг обиддан устунлиги тўлин ой чиққан тундаги ойнинг бошқа юлдузлардан устунлиги кабидир.
Уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир.
«Пайғамбарлардан динор ҳам, дирҳам ҳам мерос қолмаган, улардан илм мерос қолган. Ким ўшани олса, улкан насибани олган бўлади».
Оддий қилиб айтганда, инсон илм йўлида бардавом бўлса, юксалади, илмдан юз ўгирса, хорлик ва ҳалокатга юз тутади.
Илм устунсиз уйнинг ҳам қаддин кўтарар,
Жаҳолат иззат ва шараф уйин қулатар.
Мусулмонлар қадимдан илм-фаннинг турли соҳаларида юксак чўққиларни забт этганлар.
Муҳаммад ибн Жобир Синон ал-Баттоний тригонометрия илмига асос солган;
Аббос ибн Фирнос осмонда парвоз қиладиган энг биринчи қурилмани ихтиро қилган;
Ибн ал-Ҳайсам оптик физика илмига асос солган;
Ибн Сино табобат илмининг буюк намояндаси бўлиш билан бирга, геология фанига асос солган;
Абулқосим аз-Заҳровий – Европа жарроҳлик илмининг асосчиси;
Ал-Идрисий – ерни илк марта шар шаклида тавсифлаган олим;
Ибн Байтор – буюк биолог олим;
Ибн Нафис –кичик қон айланиш доирасини кашф этган олим;
Ибн Холдун – иқтисодиёт фанига асос солган олим;
Абу Бакр ар-Розий – қизамиқ ва сувчечак ҳақида тўлиқ маълумот берган ҳамда ирсий касалликларни тадқиқ қилган олим бўлиб, касалликларни ўрганишда илк бор ҳайвонлардан фойдаланган.

“Исломда ёшлар тарбияси" китобидан

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

​Эркак аёлининг пулига яшаса...

Бизда баъзи хонадонларда ғалати золимона одат бор экан. Келин уй ишини ҳам қилади, кўчада ҳам ишлайди. Масалан, бировларнинг уйида уй юмушларини бажариб пул топади ёки уйида бирор нарса тайёрлаб сотади ёхуд қандайдир ишхона ва цехларда ишлайди. Унинг ойлигини эса қайнонаси ёки эри тийин-тийинигача қоқиб олади қўлидан. Агар аёл шаръий маҳзуротлардан холи бўлган ишда ишлаган тақдирда ҳам унинг меҳнат қилиб топган пулига эга чиқиш зулм ва ҳаром ишдир. Чунки, бир инсоннинг ишлаб топган пулига бошқа ҳеч ким ҳатто эри ҳам ҳақли эмас. Токи, ўз хоҳиши билан биров мажбурламаган ҳолатда бермагунча. Кўнгилли равишда рўзғорга ёрдамлашса бошқа гап. Аммо, эркак буткул аёлининг пулига яшаса ва аёлининг ишлаб пул топиб бутун оилани боқишини оддий ҳолдек қабул қилса бу мусибат. Бу ҳам майли. Аёли ишлаган пулга кўз тикиб, унинг пулига хўжайин бўлиш уят эканлигидан ташқари шаръан ножоиздир ҳам.

Алишер Султонходжаевнинг фейсбук саҳифасидан олинди.

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш