Савол: - Ассаламу алайкум! Мен доимо намоздан кейин дуога қўл кўтараман. Ўзларини “салафийлар” дейдиганлар эса дуога қўл очмаётганини кўраман. Баъзи инсонлар: “Намоздан кейин дуога қўл кўтариш бидъат” ҳам дейишади. Илтимос, шу ҳолга ойдинлик киритсангиз.
Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Дуо чоғида икки кафтни осмонга кўтариш Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам сўзда, ҳам амалда собит бўлган суннатдир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Албатта, Раббингиз ҳаёли, карамли (Зот)дир. Бандалари Унга кафтларини ёйишса, уни қуруқ қайтаришдан ҳаё қилур”, дея марҳамат қилганлар. Бундан ташқари Расули Акрамнинг истисқо куни, “Бадр” воқеаси юз берадиган кечада кафтларини очиб турганлари, “Биъри мауна”да ўлдирилганларга жаноза намозларида дуо қилган муддатларича кафтларини очиб турганлари ҳам ривоят қилинган.
Ўзни паст тутган ҳолда ҳожати ва эҳтиёжини Аллоҳ таолодан сўраш каби кўринишдан фақатгина Аллоҳга кибр қиладиган ёки нафси ҳавосига суянадиган қайсар кимсаларгина бош тортади.
Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
"Сараланган фатволар"