10 МАРТТА ИХЛОС СУРАСИНИ ЎҚИШ

6-12-2019, 08:47 admin Ислом олами / Савол-жавоб 1 168

Савол: - Ассалому алайкум! Ким ихлос сурасини 10 мартта ўқиса шу одам учун жаннатда бир уй қурилади деган бир маълумот ўқигандим. Шундай хадис борми? Бўлса ҳар намоздан кейин шуни одат қилсак бўладими?

Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Бу ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис ривоят қилинган. Фазилатли амаллар бобида бунга амал қилинади ва ҳадисда келган савобдан умид қилинади.

عَنْ سَهْلِ بنِ مُعَاذِ بن أَنَسٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَن رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: ((مَنْ قَرَأَ: ﴿ قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ ﴾ [الإخلاص: 1] عَشْرَ مَرَّاتٍ، بنى اللَّهُ لَهُ بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ))، فَقَالَ عُمَرُ بن الْخَطَّابِ: إِذنْ نَسْتَكْثِرَ يَا رَسُولَ اللَّهِ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: ((اللَّهُ أَكْثَرُ وَأَطْيَبُ))؛ رواه الإمام أحمد،


Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким қул ҳуваллоҳу аҳад” ни ўн бор ўқиса, Аллоҳ таоло у учун жаннатда бир уйни бино қилади” дедилар.
Имом Аҳмад ривояти. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш