Савол: - Ассалому алайкум.Сизни муаллифлик китобингиз "Ҳадис ва Ҳаёт" силсиласининг 5-жузи Намоз китобининг 9-бетида қуйдагиларни ўқиган эдик. Масалан, бола туғилиши билан унинг чап қулоғига такбир, ўнг қулоғига азон айтилади.Аммо бир инсон ҳе йўқ бе йўқ бу саҳиҳ амал эмас деб бонг уриб қолди. Ҳадис бор деган эди, аммо менда бу ҳақда ҳадисдан далил келтира олмадим. Агарда бу амал саҳиҳ манбага эга бўлса ҳадисни қандай қилиб изласак бўлади?
Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Минг афсуски, ичимизда сизга мазкур гапни айтган жанобга ўхшаган алифни калтак дея олмаса ҳам, динда бор нарсани сиз айтганингиздек, ҳе йўқ, бе йўқ бу йўқ, бу бекор гап деб юборадиганлар кўп. Булар кони зарар одамлардир. Улардан ҳазир бўлиш керак. Агар сиз «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг ўн еттинчи жузни ўқиганингизда ўша маҳмадаонага ўрнида жавоб берар эдингиз. Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Фотима розияллоҳу анҳонинг туққан боласи Ҳасан ибн Алининг қулоғига азон айтаётганларини кўрдим».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган. Ушбу ҳадиси шарифга биноан янги туғилган фарзанднинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтмоқ мандубдир. Аллоҳнинг зикри янги туғилган боланинг қулоғига кирган биринчи нарса бўлиши қандоқ ҳам яхши. Албатта, бу улуғ нарсанинг ўзига яраша баракаси бўлади. Ривоятлардан бирида: «Кимнинг боласи туғилса-ю, унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтса, унга Умму Сибён зарар етказа олмас», дейилган. Умму Сибён болаларга зиён етказадиган жин тоифасидир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ