Савол: - Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари, мен бир нарсани тушунмаяпман, агар аёл юзини ёпиши фарз бўлмаса, Қуръондаги Ал-Аҳзоб сурани 59-оятини тафсирини тушунтирсангиз. Агар аёл юзини ёпиши фарз бўлмаса, Қуръонда ёки ҳадисда бирон маълумот борми
Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Аҳзоб” сурасида айтади: «Эй Набий, жуфтларингга, қизларингга ва мўминларнинг аёлларига айт: жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар. Ана ўша уларнинг танилмоқлари ва озорга учрамасликлари учун яқинроқдир. Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир». Ушбу оятда Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга аввало ўз жуфтлари ва қизларига жилбобларини ўзларига яқинлаштиришни буюришга амр этмоқда. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳаралари ва қизларининг шарафлари улуғ бўлгани учун бу ишни ҳаммадан олдин улар қилмоқлари лозимдир. Жилбоб устдан кийиладиган ёки ёпиладиган кенг куйлак ёки либосдир. Мўмина аёлни бошқа аёллардан ажратиб турадиган бу кийим турли мусулмон ўлкаларда турлича бўлган. Лекин ҳаммаси ҳам мўмина аёлни ёмон кўздан сақлаш, уни бошқа аёллардан ажратиш каби вазифаларни адо этган. Жоҳилият даврида аёллар очиқ-сочиқ юришар эди. Турли кийимлар кийиб, кўча-куйда эркакларнинг эътиборини ўзларига тортишга ҳаракат қилишарди. Шунинг учун фосиқ ва фожирлар уларнинг ҳам ортларидан тушишган, гап отишган, турли қилиқлар қилишган. Ўша фосиқ ва фожирларга мўминлар эътироз билдириб, Ислом дини мўмина аёлларга бундай муносабатда бўлишни ман қилганини айтганларида, улар, биз буларнинг мўмина эканини билмабмиз, мўмина эмас, балки чўри бўлса керак, деб ўйлабмиз, дейишган.Ушбу ояти карима нозил бўлганидан кейин эса, шароит тамоман ўзгарган. Ҳур аёлнинг жамики бадани авратдир. Юз, икки қўл ва оёқ бундан мустасно. Бу ҳукмнинг далиллари:Аллоҳ таоло «Нур» сурасида: «Сен мўминаларга айт: «Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар», деган (31-оят). Зоҳир бўлган зийнатлар деганда намозда юз, икки қадам ва икки кафт англанади. Намоздан ташқарида икки қадам ҳам авратдир. «Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар». Яъни, бошларига ўраган рўмоллари фақат сочларини эмас, балки томоқлари, кўксилари ва кўкракларини ҳам тўсиб турсин. Имом Абу Довуд Оиша онамиздан ривоят қилган ҳадисда у зотнинг олдиларига опалари Асма бинти Абу Бакр юпқа кийим билан кирганларида, у ерда ўтирган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юзларини ўгириб олганлар ва: «Эй Асма, аёл киши ҳайз кўрадиган бўлганидан кейин ундан мана бу ва мана бундан бошқа жойи кўринмаслиги керак», деб икки кафтлари ва юзларига ишора қилганлари айтилган. Ибн Жарир Табарий ўз тафсирларида Ойиша онамиздан келтирган ривоятда у киши айтадиларки: «Олдимга она бир акам Абдуллоҳ ибн Туфайлнинг қизи зийнатланган ҳолда кирган эди. Расулуллоҳ келиб қолдилар ва юзларини ўгирдилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу она бир акамнинг қизи, ёш қиз», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл киши балоғатга етгандан кейин ундан юзи ва мана бу жойларидан бошқа жойи кўриниши ҳалол эмас», деб ўз билакларини тутумлаб кўрсатдилар. Ушлаган жойлари билан кафтлари орасида яна бир тутумча жой қолди».
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ