Бу ҳам ширкниг бир кўриниши эмасми?!

5-09-2019, 12:31 admin Ислом олами / Савол-жавоб 869

Савол: - Ассалому алайкум! Бир танишим фарзандлари кўп хасталиги сабабли доимо дуодалар. Аммо кимдир уларга Аллоҳ йўлида жонлиқ(қўй) атаб қурбонлик қилишни, агар қурбилари етмаса бозордан сўйилган қўйни калла почасини сотиб олиб, уни пишириб, қўшниларга тарқатсалар ҳам қурбонлик ўрнига ўтишини айтибди. Фарзандларига шифо истаб шу ишни қилишлари ширк амалига кириб қолмайдими?

Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Шифо топишни қурбонликка ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шифони ёлғиз Аллоҳ беради, Аллоҳнинг Ўзига дуода бардавом бўлиш керак. Гўштни эҳсон қилиш савоб амал, аммо қўй сўйишни тузалишга алоқаси йўқ. Аллоҳ таоло "Юнус" сурасида марҳамат қилади:

وَإِن يَمْسَسْكَ اللّهُ بِضُرٍّ فَلاَ كَاشِفَ لَهُ إِلاَّ هُوَ وَإِن يُرِدْكَ بِخَيْرٍ فَلاَ رَآدَّ لِفَضْلِهِ يُصَيبُ بِهِ مَن يَشَاء مِنْ عِبَادِهِ وَهُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ۝

107. Агар Аллоҳ сени зарар ила тутса, Ундан ўзга ўшанга кушойиш берувчи йўқдир. Агар У сенга яхшиликни ирода қилса, Унинг фазлини рад қилувчи ҳам йўқдир. Уни бандаларидан хоҳлаганига етказур. У ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
Бандага фойда ёки зарар етиши Аллоҳнинг иродаси билангина бўлади. Ҳа,
«Агар Аллоҳ сени зарар ила тутса, Ундан ўзга ўшанга кушойиш берувчи йўқдир».
Борлиқнинг ягона Холиқи, Қодиру Молик Зот бир бандани зарар ила тутса, у ожиз бандага ким ҳам ёрдам бериб, мушкулига кушойиш ато қила олар эди?! Шунингдек,
«Агар У сенга яхшиликни ирода қилса, Унинг фазлини рад қилувчи ҳам йўқдир».
Аллоҳ яхшилик келтирадиган ишларни қилганларга яхшилик, ёмонлик келтирадиган ишларни қилганларга ёмонлик етказишни ирода этгандир. Аллоҳ бандалари ичидан Ўзи хоҳлаганларини фазлига эриштиради. Бу орада бандалардан баъзи гуноҳлар содир бўлса-ю, тавба қилсалар, Аллоҳ уларни мағфират этади. Уларга раҳм кўрсатади.
«У ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир».
У мағфират қилувчи ва раҳмли Зотдир.
Эй охирзамон Пайғамбари!

قُلْ يَا أَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءكُمُ الْحَقُّ مِن رَّبِّكُمْ فَمَنِ اهْتَدَى فَإِنَّمَا يَهْتَدِي لِنَفْسِهِ وَمَن ضَلَّ فَإِنَّمَا يَضِلُّ عَلَيْهَا وَمَا أَنَاْ عَلَيْكُم بِوَكِيلٍ۝

108. Сен: «Эй одамлар! Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан ҳақ келди. Бас, ким ҳидоятга юрса, ўзи учун ҳидоят топадир. Ким залолатга кетса, ўз зарарига залолат топадир. Мен сизларнинг устингиздан қўриқчи эмасман», – деб айт. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш