Бировнинг дилини оғритиш

1-05-2019, 08:26 admin Ислом олами / Савол-жавоб 1 618

Савол: Ассалому алайкум! Опа бир инсондан дилим қаттиқ оғриди, аслида сабабини ўзим ҳам яхши тушуна олмадим. Нима учун яқин инсонга айланиб, ичимдагиларни билиб, меҳрибон кўриниб, бирданига йўқ бўлди. "Ҳар бир ишда ҳикмат бор", дейишади, албатта, аммо ўйламай деганим сари хаёлим кетиб қоляпти, дилим жуда қаттиқ оғриди. Ўз опамга ишонгандек ишонч билдирган эдим, бора-бора ҳеч кимга ишончим қолмаяпти.
Жавоб: Ва алайкум ассалом! Бу воқеани унутишингиз учун озроқ вақт талаб қилинади. Гоҳида дўстларимиз, қариндошларимиз, болаларимиз ёки турмуш ўртоғимиздан нафратланиб қоламиз, дилимизни қаттиқ оғритиб қўйишса, албатта. Нима учун яқинларимиз дилимизни оғритиб, бизни тушунмай қолишади? Бунинг сабаби фақат бита: уларга қалбимиздан чуқур жой берганимиз учун. Ваҳоланки, қалб Аллоҳникидир. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ўргатган дуоларини эслатаман: "Аллоҳим, қалбимга Сенга ва ҳабибинг Муҳаммад алайҳиссаломга бўлган муҳаббатдан бошқа муҳаббатни сиғдирмагин!” Кимнидир қаттиқ яхши кўриш керак эмас. Яхшилик қилсак ҳам, Аллоҳ учун қилишимиз даркор. Шунда у инсондан бизга яхшилигимизга яраша жавоб қайтишини кутмаймиз. Валлоҳу аълам!

Манба: savollar.muslimaat.uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш