ҚИЗЛАРИНИНГ СЕПИГА ОЛИБ ҚЎЙИЛГАН ТИЛЛАЛАРДАН ЗАКОТ

26-04-2019, 09:12 admin Ислом олами / Савол-жавоб 1 162

Савол: Ассалому алайкум! Тиллаларимдан закот бериш шартлигини билгач барча йилдаги закот пулларимни бердим. Аммо тиллаларим ҳамон нисобдан ошган. Менинг 2 та балоғат ёшига етмаган 7 ва 2 ёшли кичкина қизларим бор. Шу сабабли тилла тақинчоқларимни ўзимга ва 2 қизимга бўлиб қўйдим. Шунда тиллаларим нисобга етмас экан. Қизларимни узатганимда шу тиллаларни бериш ниятидаман. Аммо у пайт келгунча уларга ажратган тилла тақинчоқларни ўзим тақиб юрибман. Бу ишим тўғрими? Бунинг учун закот беришим шартми ёки йўқ?
Жавоб: Ва алайкум ассалом! Уларга атаб қўйишнинг ўзи кифоя қилмайди. Закотдан қочиш учун шундай қилган бўлсангиз гуноҳкор бўласиз. Болангизни мулки қилиб қўлига топширсангиз ва улар қабул қилиб олишса, то улар изн бериш лаёқатига эга бўлгунича, уларнинг изни-рухсатисиз сизни фойдаланишингиз жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш