Савол: Ассалому алайкум! Бир тўйхонада хизмат қиламиз. Суннатга мувофиқ тўйларни Аллоҳ хайрли қилсин. Лекин бир тўйда айнан исломий деб ўтказилган тўйда бир қизиқчи ўртакашли қилди. Фозилжон қори(Аллоҳ раҳмат қилсин) устозимиз деб ҳам қўяди. Аллоҳни каломларини ўзининг жирканч сўкинчли ҳазилларига қўшиб кулдираяпти. Буларни ҳидоятдан бенасиб юрганлар кўрса ноўрин фикрга боришлари тайин. Шундай қизиқчиларни тўйларига ният қилиб қўйганларга насиҳатли ҳидоят ёзинглар. Телеграм саҳифангизга ҳам қўйинг. Аллоҳ ишларингизга ажру барокат берсин.
Жавоб: Ва алайкум ассалом! Бу хулқларнинг ёмони ва ўта пасткашлик бўлиб, Ислом шариати уни иймонни сусайтирадиган, иймондан узоқлаштирадиган ва мунофиқликнинг белгиларидан бўлган хулқ деб эътибор қилади. Шариатимиз муайян, истисноли ўринлардан бошқа ўринда ёлғон гапиришга рухсат бермайди. Бу истисноли ўринлар ичида ҳазиллашиб ёлғон гапиришга ўрин йўқ. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни кулдириш мақсадида гапириладиган ёлғондан ҳам қайтарганлар. Айтганларки:
“Гапириб қавмни кулдириш учун ёлғон гапирадиган кимсага вайл бўлсин, вайл бўлсин, вайл бўлсин,...”
Имом Абу Довуд, Термизий ва Насоийлар ривояти.
Ёлғоннинг зарари катта ва барча разолатларга пойдевор бўлгани учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вайлни такрор-такрор айтдилар.
Бошқа ҳадисда эса шундай деганлар:
“Банда ёлғонни ҳатто мазаҳ ва жанжал ўрнида ҳам тарк қилмагунича тўлиқ иймон келтирган бўлмайди, агарчи ўзи ростгўй бўлса ҳам”
Имом Аҳмад ва Тобаронийлар ривояти. Валлоҳу аълам!
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати