ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ АЛДАМЧИЛИКЛАР

5-03-2019, 09:20 admin Ислом олами / Савол-жавоб 1 409

Савол: Ассалому алайкум устозлар! Ҳозирги кунда Инстаграм Телеграм ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги каналларда программадан одам сонини кўпайтириш, лайк тўплаш хизматлар кенг тарқалмоқда. Энг долзарби бу одам қўшиш программасида ботлар, ўчирилган профиллар кўплиги. Бирор тарбиркор каналлардаги сохталикни билмасдан реклама беради, лекин натижа умуман салбий бўлади. Сизлардан илтимос сохта одам йиғиб пул топаётган хакерлар ва уларни хизматидан фойдалиниб алдамчилик қилиб пул ишлаётган админларни топаётган пулларида шубҳа борлигини эслатиб қўйинглар.
Жавоб: Ва алайкум ассалом!

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ حَمَلَ عَلَيْنَا السِّلَاحَ فَلَيْسَ مِنَّا، وَمَنْ غَشَّنَا فَلَيْسَ مِنَّا. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бизга қарши силоҳ кўтарса, биздан эмасдир. Ким бизга нисбатан алдамчилик қилса, биздан эмасдир», дедилар».
Икки шайх ривоят қилганлар.
Шарҳ: Алдамчилик ҳам мунофиқликнинг кўзга кўринган сифатларидан биридир. Бу ишни қилганлар эса мусулмон умматидан бўлиши мумкин эмас. Аллоҳ таолонинг Ўзи бу ишдан асрасин! ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш