ДУНЁВИЙ МАҚСАДЛАРГА БОҒЛИҚЛИК

13-04-2019, 14:59 admin Ислом олами / Савол-жавоб 846

Савол: Ассалому алайкум! Технологиялар соҳасидаги қизиқишим сабаб дунёвий нарсаларга боғлиқлигим кучли. Масалан, яхши компьютер, телефон, машина ва ҳоказо олишни ўзимча хоҳлайман. Бироқ уларга етишиш учун йиллар умрим ўтиб кетиши аниқ. Табиий уларни олиш учун кўп миқдорда пул кетади, тўплаш учун пул ишлатишдан тийилиш керакдек туюлади. Бу эса мени бахил қилиши турган гап. Шундай дунёвий ҳирсларни қалбимдан қувиш учун нима қилишим керак?

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши қўлига тушганини охирати учун жўнатишга ҳаракат қилиши керак. Қилган яхши амалларининг савобини бу дунёда нақд қилиб берилишидан қўрқиши керак.

فَجَلَسْتُ حِينَ رَأَيْتُهُ تَبَسَّمَ، ثُمَّ رَفَعْتُ بَصَرِي فِي بَيْتِهِ، فَوَاللهِ مَا رَأَيْتُ فِيهِ شَيْئًا يَرُدُّ الْبَصَرَ غَيْرَ أَهَبَةٍ ثَلَاثَةٍ. فَقُلْتُ: ادْعُ اللهَ فَلْيُوَسِّعْ عَلَى أُمَّتِكَ، فَإِنَّ فَارِسَ وَالرُّومَ وُسِّعَ عَلَيْهِمْ وَأُعْطُوا الدُّنْيَا، وَهُمْ لَا يَعْبُدُونَ اللهَ، وَكَانَ مُتَّكِئًا. فَقَالَ: «أَوَفِي شَكٍّ أَنْتَ يَا ابْنَ الْخَطَّابِ؟ أُولَئِكَ قَوْمٌ عُجِّلَتْ لَهُمْ طَيِّبَاتُهُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا». فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ اسْتَغْفِرْ لِي

У зотнинг табассумларини кўргач, ўтирдим. Кейин у зотнинг уйларига кўз ташладим. Аллоҳга қасамки, ошланмаган учта теридан бошқа кўзга илинадиган бирор нарса кўрмадим. Кейин: «Аллоҳга дуо қилинг, умматингизга мўл-кўлчилик қилиб берсин. Зеро, Форс ва Румга мўл-кўлчилик қилиб берилган ва уларга мол-дунё ато этилган, ваҳоланки, улар Аллоҳга ибодат қилмайдилар», дедим. У зот суяниб ўтирган эдилар. Шунда: «Сен шакдамисан, эй Ибн Хаттоб? Улар – лаззатлари дунё ҳаётидаёқ бериб қўйилган қавмдир», дедилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳдан мен учун мағфират сўранг!» дедим.

عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنْتُ مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَلَمَّا أَبْصَرَ - يَعْنِي أُحُدًا - قَالَ: «مَا أُحِبُّ أَنَّهُ يُحَوَّلُ لِي ذَهَبًا يَمْكُثُ عِنْدِي مِنْهُ دِينَارٌ فَوْقَ ثَلَاثٍ، إِلَّا دِينَارًا أُرْصِدُهُ لِدَيْنٍ». ثُمَّ قَالَ: «إِنَّ الْأَكْثَرِينَ هُمُ الْأَقَلُّونَ، إِلَّا مَنْ قَالَ بِالْمَالِ هَكَذَا وَهَكَذَا». وَأَشَارَ أَبُو شِهَابٍ بَيْنَ يَدَيْهِ وَعَنْ يَمِينِهِ وَعَنْ شِمَالِهِ - وَقَلِيلٌ مَا هُمْ - وَقَالَ: «مَكَانَكَ». وَتَقَدَّمَ غَيْرَ بَعِيدٍ، فَسَمِعْتُ صَوْتًا، فَأَرَدْتُ أَنْ آتِيَهُ، ثُمَّ ذَكَرْتُ قَوْلَهُ مَكَانَكَ حَتَّى آتِيَكَ، فَلَمَّا جَاءَ قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، الَّذِي سَمِعْتُ أَوْ قَالَ: الصَّوْتُ الَّذِي سَمِعْتُ؟ قَالَ: «وَهَلْ سَمِعْتَ؟» قُلْتُ: نَعَمْ. قَالَ: «أَتَانِي جِبْرِيلُ عَلَيْهِ السَلام فَقَالَ: مَنْ مَاتَ مِنْ أُمَّتِكَ لَا يُشْرِكُ بِاللهِ شَيْئًا دَخَلَ الْجَنَّةَ». قُلْتُ: وَإِنْ فَعَلَ كَذَا وَكَذَا؟ قَالَ: نَعَمْ
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдим. Уҳудни кўрганларида: «Шу мен учун тиллага айланса, ҳузуримда қарзга ажратадиган диноримдан ташқари бирор динор ҳам уч(кун)дан ортиқ қолишини истамайман», дедилар. Кейин: «Албатта, (бу дунёда мол-дунёси) кўплар (охиратда савоби) камлардир, мол-дунёни бундай-бундай қилганлардан ташқари – Абу Шиҳоб (ровийлардан бири) олдига ва ўнг-чап томонларига ишора қилди^ – аммо улар жуда ҳам оз», дедилар. Сўнг: «Жойингда тур», дедилар-да, бироз олдига юрдилар. Қандайдир овоз эшитдим. Олдиларига бормоқчи бўлдим-у, кейин «Ўзим олдингга келгунимча жойингда тур» деган гапларини эслаб қолдим. У зот келгач: «Эй Аллоҳнинг Расули, эшитганим...? (ёки мен эшитган овоз...?)» дедим. «Эшитдингми?» дедилар. «Ҳа», дедим. «Олдимга Жаброил алайҳиссалом келиб: «Умматингиздан ким Аллоҳга ширк келтирмай вафот этса, жаннатга киради», деди», дедилар. Мен: «Фалон-фалон ишларни қилса ҳам-а?» дедим. У зот: «Ҳа», дедилар».
^ Изоҳ: Санаддаги Абу Шиҳоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «мол-дунёни бундай-бундай қилганлардан ташқари» деган гапларини устозларидан олган илми асосида изоҳлаб бермоқчи бўлиб, қўлларини олдинга, ўнг ва чап тарафларига узатган. Бу билан мол-дунёни хайру эҳсон қилиш, турли тарафларга инфоқ қилишга ишора қилган. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш