Савол: Ассалому алайкум! Ҳурматли муҳтарам устозлар, вақтинчалик никоҳ ҳақида маслаҳат берсаларингизлар. Агар икки томон ҳам олдиндан билиб никоҳни вақтинча эканлигини ва рози бўлган ҳолатдачи?
Жавоб: - Ва алайкум ассалом! Бундай никоҳ ҳаром. "Кифоя" китобида қуйидагича келади:
Мутъа.
«Мутъа» сўзи луғатда «ҳузурланиш» маъносини билдиради. Шариатда эса фақат жинсий ҳузурланиш мақсадида вақтинчалик уйланишга айтилади. Мутъа никоҳида бир ҳафта, бир ой, бир йил каби маълум муддатга келишиб уйланилади. Бу никоҳ ҳам Ислом таълимотларига зид бўлгани учун ҳаром қилинган. Лекин бу масала бир оз шарҳга муҳтождир.
عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَهَى عَنِ الْمُتْعَةِ، وَعَنْ لُحُومِ الْحُمُرِ الْأَهْلِيَّةِ يَوْمَ خَيْبَرَ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар куни мутъадан ва хонаки эшакларнинг гўштидан қайтардилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
وَقَالَ سَلَمَةُ رَضِي اللهُ عَنْهُ رَخَّصَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَامَ أَوْطَاسٍ فِي الْمُتْعَةِ ثَلاثًا، ثُمَّ نَهَى عَنْهَا رَوَاهُ مُسْلِمٌ
Салама розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Автос йили уч кунга мутъага рухсат бердилар, сўнгра бундан қайтардилар».
Муслим ривоят қилган.
Макка фатҳидан кейин бошланган Ҳунайн ғазоти Автос деган жойда тамом бўлган. Мусулмонлар урушдан қочган ҳавазонлик мушрикларни Автосда тор-мор қилганлар. Бу ҳодиса ҳижрий саккизинчи йилда бўлиб ўтган. Ўша пайтда зарурат юзасидан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам маълум муддатга мутъа никоҳига рухсат бериб туриб, яна ман қилганлар. Демак, бу иш вазиятга қараб, фақат зарурат юзасидан қилинган.
عَنْ سَبْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ رَأيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَائِمًا بَيْنَ الرُّكْنِ وَالْبَابِ، وَهُوَ يَقُولُ أَيُّهَا النَّاسُ، إِنِّي قَدْ كُنْتُ أَذِنْتُ لَكُمْ فِي الاِسْتِمْتَاعِ مِنَ النِّسَاءِ، وَإِنَّ اللهَ قَدْ حَرَّمَ ذَلِكَ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ، فَمَنْ كَانَ عِنْدَهُ مِنْهُنَّ شَيْءٌ، فَلْيُخْلِ سَبِيلَهُ، وَلا تَأْخُذُوا مِمَّا آتَيْتُمُوهُنَّ شَيْئًا رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ
Сабра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рукн билан эшик орасида тик туриб: «Эй одамлар! Мен сизларга аёлларнинг мутъасига изн берган эдим. Энди албатта, Аллоҳ у нарсани қиёмат кунигача ҳаром қилди. Кимнинг ҳузурида ўшандай(аёл)лардан бўлса, йўлини очиб қўйсин. Уларга берган нарсаларингиздан бирор нарса олманглар», деяётганларини кўрдим».
Муслим, Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.
Ушбу ривоятда зикр қилинаётган ҳодиса Видолашув ҳажида содир бўлган. Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбаи Муаззаманинг эшиги билан Ҳажарул-Асвад бурчаги орасида туриб олиб, кишиларга мутъа никоҳи абадийликка, қиёмат кунигача ҳаром қилинганини эълон қилганлар.
Шу кундан бошлаб мутъа никоҳи тўла ва қатъий равишда ҳаром бўлган. Ўша кунда кимнинг ҳузурида мутъа никоҳи ила келган хотин бўлса, берган маҳрдан ҳеч нарсани қайтариб олмай, унга жавоб бериб юбориш лозим бўлган.
Ушбу масалада келган ривоятларни жамлаб ўрганадиган бўлсак, аста-секин, даражама-даража иш тутилиб, кишиларни жинсий тутуриқсиз ҳаётдан ҳалол-пок, никоҳли ҳаётга олиб чиқилганини кўрамиз.
Биринчи босқичда мутъа никоҳи жорий қилиниб, иш бир оз тартибга солинган.
Иккинчи босқичда фақат зарур, ноилож пайтлардагина рухсат берилиб, бу доира ҳам торайтирилган.
Учинчи босқичда эса шароитлар яхшиланиб, ҳамма нарса жойига тушиб, тушунтириш ишлари ҳам охирига етганидан кейин, мутъа никоҳи ҳам ҳаром қилинган. Чунки бундай никоҳ фақат шаҳватни қондиришни кўзлаган, вақтинчалик алоқадир. Бу иш никоҳдан кўзланган асосий олий инсоний ғояларга тўғри келмайди.
Жумҳур мусулмонлар ушбу ҳукмни маҳкам тутганлар. Фақат шийъа мазҳабига мансуб кишиларгина мутъа никоҳни жоиз, дейдилар. Уларнинг бу гаплари ботил эканлигини уламоларимиз кучли ҳужжат-далиллар билан исботлаганлар.
Муваққат никоҳ.
Муайян муддатга никоҳланишни «муваққат никоҳ» дейилади. Муваққат никоҳ ҳам мутъа никоҳига ўхшаш бўлгани сабабли дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам!
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати